Seal Flag Anthem

Samarkand region about the permit issued by the inspection QN

image_pdfimage_print

Самарқанд вилояти қурилиш-назорати инспекцияси томонидан берилган рухсатномалар хақида 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майда қабул қилинган «Архитектура ва Қурилиш соҳасида Давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 370-сонли сонли қарорининг  ижросини таъминлаш юзасидан Самарканд вилоят курилиш назорати инспекциясида 2016 йил 1 январдан бошлаб электрон E-ijro.uz тизими оркали ва 2018 йил 18 майдан бошлаб arm.gov.uz тизими орқали ишлар йўлга қўйилган, хамда инспекциянинг 2 нафар ходимига давлат хизматларини кўрсатиш учун электрон рақамли имзолар олинган.

Бугунги кунда қурилиш назорати инспекцияси томонидан қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари кўрсатиш бўйича «Давлат хизматлари» марказлари орқали 2019 йил 1 январдан бугунги кунга қадар 85 та аризалар келиб тушган шундан 65 тасига қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатномалар берилди ва 20 тасига (тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжуд булганлиги сабабли) рад жавоби берилди.

Views :

(0)

[OK]