Seal Flag Anthem

Construction work permit

image_pdfimage_print

Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) бериш тартибини белгилайди.
  2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши, мулкчилик шаклидан ва молиялаштириш манбаларидан, шунингдек, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган ер участкаси майдонларидан қатъи назар, қурилиш-монтаж ишларининг барча турларига нисбатан қўлланади.

Рухсатнома олиш:

якка тартибдаги уй-жой қурилиши объектлари (қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилиши режасига киритилган объектлардан ташқари);

турар жой тоифасидан нотурар жой тоифасига ўтказилаётган хоналар;

мавсумий ишлар ва яйлов чорвачилиги учун вақтинчалик иншоотлар ва маиший хоналар;

мобил алоқа станцияси монтажи;

ишлаётган муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўзгартиришни талаб этмайдиган кичик ўлчамдаги (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) алоҳида қурилаётган объектлар;

конни кавлаш ишлари;

технологик ресурслари ишлатиб бўлинган ва объектни реконструкция қилиш ёки ихтисослаштириш талаб этилмайдиган технологик ҳамда муҳандислик ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш учун талаб этилмайди.

  1. Қурилиш-монтаж ишларини рухсатнома олмасдан амалга ошириш тақиқланади.
  2. Рухсатномани бериш Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекциялари (кейинги ўринларда инспекциялар деб аталади) томонидан амалга оширилади.
  3. Давлат хизматлари марказлари ва инспекциялар ўртасида ахборот алмашуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
  4. Рухсатномани бериш ушбу Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

  1. Ариза берувчилар рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
  2. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — ариза берувчи мустақил равишда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича сўровномани, шунингдек, инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш бўйича шартномани (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) электрон шаклда тўлдиради.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

  1. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Давлат хизматлари маркази ходимлари ва ЯИДХП ариза берувчиларни давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИси мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади.

Давлат хизматлари марказлари ариза берувчилар ЭРИсини жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбур.

  1. Давлат хизматлари кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

  1. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ инспекциянинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

  1. Ариза берувчиларда ЭРИси мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада ёки шартномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

  1. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

  1. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома ва шартнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уларни инспекцияга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома ва шартнома автоматик тарзда инспекцияга юборилади.

  1. Инспекция сўровнома ва шартнома келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида рухсатнома бериш ёки рад этишнинг аниқ асосларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
  2. Рухсатнома ва шартнома Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган шакллар бўйича расмийлаштирилади.
  3. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган сўровнома ёки шартнома тўлиқ тўлдирилмаганлиги ёхуд уларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлади.

Бошқа асослар бўйича рухсатнома беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.

Ариза берувчи рухсатнома бериш рад этилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан рухсатномани олиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, рухсатнома бериш масаласини қайта кўриб чиқиш такрорий сўровнома келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.

Рухсатномани бериш масаласини қайта кўриб чиқишда инспекция томонидан рухсатномани беришни рад этишда аввал қайд этилмаган сабаблар келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари бундан мустасно.

  1. Инспекция рухсатнома ва шартнома расмийлаштирилган куни, уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ва электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.

Давлат хизматлари маркази рухсатнома ва шартнома келиб тушгандан сўнг бир соат мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Бунда, Давлат хизматлари маркази ариза берувчига ўзи келиб мурожаат қилганда унинг сўровига асосан рухсатнома ва шартномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида уларга ўзининг муҳрини босиб, бериши шарт.

3-боб. Якунловчи қоидалар

  1. Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник тартибга солиш норматив ҳужжатларига амал қилиниши, қурилиш-монтаж ишлари сифати ва тўлиқ бажарилиши юзасидан инспекция томонидан назорат функцияларининг амалга оширилиши учун ариза берувчи томонидан Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартиб ва миқдорларда ажратмалар амалга оширилади.
  2. Рухсатнома берилган объектларда, инспекция томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда танлаш йўли билан назорат ўрнатилади.
  3. Рухсатномалар берилишига асос бўлган шартлар ўзгарган тақдирда (иш бажарувчиларининг, объектда техник ва муаллифлик назоратини амалга оширадиган шахслар алмашиши, лицензиянинг амал қилиш муддати тугаши, лойиҳа ечимларидаги сезиларли ўзгаришлар ва ҳ.к.), ариза берувчилар ўн кун мобайнида инспекцияга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари керак.
  4. Давлат хизматлари марказлари ва инспекциялар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлашлари шарт.
  5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторингни амалга оширадилар.
  6. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
  7. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА

Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

устига босинг  ↓

Безымянный

Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-илова

__________________

(санаси)

__________________

(рақами)

Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш учун

СЎРОВНОМА

I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
1. Ф.И.О.:
2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):
3. СТИР:
4. Манзили:
5. Телефон рақами:
6. Электрон почта манзили:
I. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
1. Тўлиқ номи:
2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:
3. СТИР:
4. МФО:
5. ИФУТ:
6. Ҳисоб рақами:
7. Хизмат кўрсатувчи банкнинг номи:
8. Юридик манзили:
9. Телефон рақами:
10. Электрон почта манзили:
II. Объект тўғрисида маълумот:
1. Объектнинг номи:
2. Объектнинг жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал):
3. Объектнинг мураккаблик тоифаси:
4. Қурилиш-монтаж ишларининг тури:
5. Қурилиш-монтаж ишларининг қиймати:
6. Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши баённомаси рақами ва санаси (янги қурилишда):
7. Давлат экспертиза органининг номи, ижобий хулосанинг рақами ва санаси:
8. Пудратчи ташкилот лицензиясининг рақами ва санаси (лицензияланадиган алоҳида қурилиш-монтаж ишлари турларини бажаришда):
9. Экспертиза органларининг лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги ижобий хулосасининг рақами ва санаси (хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун):
10. Назорат органлари ва масъул ходимлар тўғрисида маълумот:
а) муаллифлик назорати учун масъул ташкилотнинг номи, шартнома санаси ва рақами, масъул шахснинг Ф.И.О., паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):
б) техник назорат учун масъул ташкилотнинг номи, шартнома санаси ва рақами, масъул шахснинг Ф.И.О., паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):
в) пудратчи ташкилотнинг номи ёки масъул шахснинг Ф.И.О., паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):
 

Ариза берувчининг

ЭРИси

Views :

(0)

[OK]