1-боб. Умумий қоидалар
Хабарнома юбориш:
якка тартибдаги уй-жой қурилиши объектлари (қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилиши режасига киритилган объектлардан ташқари);
турар жой тоифасидан нотурар жой тоифасига ўтказилаётган хоналар;
мавсумий ишлар ва яйлов чорвачилиги учун вақтинчалик иншоотлар ва маиший хоналар;
мобил алоқа станцияси монтажи;
ишлаётган муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўзгартиришни талаб этмайдиган кичик ўлчамдаги (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) алоҳида қурилаётган объектлар;
конни кавлаш ишлари;
технологик ресурслари ишлатиб бўлинган ва объектни реконструкция қилиш ёки ихтисослаштириш талаб этилмайдиган технологик ҳамда муҳандислик ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш учун талаб этилмайди.
2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби
Хабарнома юборувчилар офертани қабул қилганидан сўнг Давлат хизматлари маркази ходими хабарнома юборувчи номидан ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича хабарномани электрон шаклда тўлдиради.
Хабарнома юборувчилар ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, мустақил равишда оферта билан танишадилар ва уни қабул қиладилар ҳамда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича хабарномани электрон шаклда тўлдиради.
Давлат хизматлари маркази ходимлари ва ЯИДХП хабарнома юборувчиларни инспекцияларнинг офертаси билан таништиради ҳамда давлат хизматларидан фойдаланиш учун уларни ЭРИси мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади.
Давлат хизматлари марказлари хабарнома юборувчилар ЭРИсини жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбур.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
Хабарнома юборувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали бу ҳақда инспекцияни дарҳол хабардор қилади. Хабарнома юборувчининг хабарномаси инспекция томонидан кўрмасдан қолдирилади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса хабарнома автоматик тарзда инспекцияга юборилади.
Инвойсда кўрсатилган сумманинг ўз вақтида тўланмаслиги қурилиш ва реконструкция объектлари устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширишни тўхтатиш учун асос бўлмайди.
Хабарнома юборувчи ва инспекция ўртасида келиб чиққан низолар суд тартибида ҳал этилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
Маъмурий регламентга
1-ИЛОВА
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисидаги хабарнома юбориш
СХЕМАСИ
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари |
1-босқич | Хабарнома юборувчи | Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. | Хоҳишига кўра |
2-босқич | 1. Давлат хизматлари маркази | Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома инспекцияга юбориш. | 1.10 дақиқа мобайнида |
2. ЯИДХП | 2. Автоматик тарзда | ||
3-босқич | Инспекция | 1. Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома қабул қилиш.
2. Сумма ва банк реквизитларни инвойсда кўрсатиш ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ЯИДХП орқали хабарнома юборувчига (ЯИДХП орқали мурожаат этганда) электрон равишда юбориш. |
1 соат мобайнида |
4-босқич | Давлат хизматлари маркази | Инвойсни хабарнома юборувчининг электрон манзилига юбориш ва бу ҳақда хабарнома юборувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш. | 10 дақиқа |
Маъмурий регламентга
2-ИЛОВА
______________ | ______________ | ||||||
(санаси) | (рақами) | ||||||
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида ХАБАРНОМА |
|||||||
I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: | |||||||
1. Ф.И.О. | |||||||
2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами): | |||||||
З.СТИР: | |||||||
4. Манзили: | |||||||
5. Телефон рақами: | |||||||
6. Электрон почта манзили: | |||||||
I. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот: | |||||||
1. Тўлиқ номи: | |||||||
2. СТИР: | |||||||
3. МФО: | |||||||
4. ОКЭД: | |||||||
5. Юридик манзили: | |||||||
6. Телефон рақами: | |||||||
7. Электрон почта манзили: | |||||||
II. Объект тўғрисида маълумот: | |||||||
1. Объектнинг номи: | |||||||
2. Объектнинг жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал): | |||||||
3. Объектнинг мураккаблик тоифаси: | |||||||
4. Қурилиш-монтаж ишларининг тури: | |||||||
5. Қурилиш-монтаж ишларининг қиймати: йиғма экспертиза хулосасига асосан (ҚҚСиз, буюртмачининг бошқа харажатлари ва жиҳозларсиз) | |||||||
6. Қурилиш Бош бошқармасининг хулосаси (баёни) рақами ва санаси | |||||||
7. Давлат экспертиза органининг номи, ижобий хулосанинг рақами ва санаси: | |||||||
8. Пудратчи ташкилот лицензиясининг рақами ва санаси (лицензияланадиган алоҳида қурилиш-монтаж ишлари турларини бажаришда): | |||||||
9. Экспертиза органларининг лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги ижобий хулосасининг рақами ва санаси (хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун): | |||||||
III. Назорат органлари ва масъул ходимлар тўғрисида маълумот: | |||||||
Қурилиш объектида масъул шахснинг лавозими | Ташкилот номи | Масъул шахснинг ФИШ | Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами): | Олийгоҳ номи, мутахассислиги, диплом рақами ва санаси | |||
Муаллифлик назорати | |||||||
Техник назоратчи | |||||||
Иш юритувчи (прораб) | |||||||
Изоҳ. объект(лар)нинг қурилиш-монтаж ишлари бошланмаганлиги тўғрисида кафолат бераман.
Мен _________________________________________,
(тадбиркорлик субъектининг Ф.И.О.) келтирилган барча маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман, объект(лар)нинг қурилиш-монтаж ишлари бошланмаганлиги тўғрисида кафолат бераман ҳамда оммавий офертани қабул қиламан». |
Ариза берувчининг ЭРИси». |
е) 7-иловада:
2-бандга «объектларининг қурилиши» сўзларидан кейин», давлат сирлари билан боғлиқ ҳамда давлат аҳамиятига эга бўлган объектлар» сўзлар қўшилсин;
16-банд учинчи хатбоши қуйидаги матнда тўлдирилсин:
«Бунда объектнинг қурилиш ҳажми 300 куб метрдан ортиқ бўлмаган тақдирда далолатнома қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекцияга келишиш учун юборилмайди».
а) 1-иловада:
4-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Электр таъминоти лойиҳасини келишиши мазкур Регламент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда амалга оширилиши мумкин.»;
5-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини, шу жумладан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда техник шартларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва келишади, агар лойиҳани ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти бўлса;»;
11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, электр таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.»;
23-банднинг биринчи хатбошиси «тасдиқлайди» сўзи «тасдиқлайди, электр таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Электр таъминоти лойиҳасини, кўриб чиқиш ва келишиш натижалари тегишли равишда ҲЭТК ва Ўзэнергоинспекциянинг ЭРИси билан тасдиқланади ва ЭРИ билан тасдиқланган куни лойиҳа ташкилотларига, электр таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолларда лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали электрон кўринишда юборилади.
Ўзэнергоинспекция ушбу Регламентнинг 3-иловасига, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома келиб тушган кундан бошлаб қуйидаги муддатлардан ошмаган муддатларда электр таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади:»
б) 2-иловада:
4-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Газ таъминоти лойиҳаси мазкур Регламент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишилиши мумкин»;
5-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«газ таъминоти лойиҳасини, шу жумладан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда техник шартларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва келишади, агар лойиҳани ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти бўлса»;
11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, газ таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно»;
21-банднинг биринчи хатбошисидаги «тасдиқлайди» сўзи «тасдиқлайди, газ таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. ҲГК ушбу Регламентнинг 3-иловасига, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни давомида газ таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади»;
25-бандга «ҲГК томонидан лойиҳалаш ташкилотига» сўзларидан кейин «газ таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолларда лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки» сўзлари қўшилсин;
в) 3-иловага:
4-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Иссиқлик таъминоти лойиҳаси мазкур Регламент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишилиши мумкин»;
5-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмунда баён этилсин:
«иссиқлик таъминоти лойиҳасини, шу жумладан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда техник шартларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва келишади, агар лойиҳани ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти бўлса»;
11-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, иссиқлик таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно»;
21-банднинг биринчи хатбошисидаги «тасдиқлайди» сўзи «тасдиқлайди, иссиқлик таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Иссиқлик таъминоти корхонаси ушбу Регламентга 3-иловага, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади»;
24-бандга «иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан лойиҳалаш ташкилотига» сўзларидан кейин «иссиқлик таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолларда лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки» сўзлари қўшилсин.
г) 4-иловада:
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Истеъмолчиларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш жараёни қуйидагиларни назарда тутади:
техник шартларни ишлаб чиқиш (янги объект қурилишида архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш доирасида амалга оширилади);
сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;
қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;
сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш;
сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш;
сувни етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш.
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси мазкур Регламент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишилиши мумкин»;
5-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини, шу жумладан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда техник шартларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва келишади, агар лойиҳа ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти бўлса»;
11-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно»;
21-банднинг биринчи хатбошисидаги «тасдиқлайди» сўзи «тасдиқлайди, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. СҚКХ ташкилоти ушбу Регламентга 3-иловага, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади»;
25-банд «СҚКХ ташкилоти томонидан лойиҳалаш ташкилотига» сўзларидан сўнг «сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолларда лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
(0)