Герб Флаг Гимн

Инспекция низоми

image_pdfimage_print

Тасдиқланган низомни юклаб олиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 343-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг (кейинги ўринларда — Ҳудудий инспекция) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек, раҳбарларининг функционал вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.
  2. Ҳудудий инспекция Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) таркибига киради ва ўз ваколати доирасида ўзига бириктирилган ҳудудлардаги қурилиш объектларида қурилиш материаллари, маҳсулотлари ва конструкцияларининг техник бошқарув ва норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини, шаҳарсозлик фаолиятига оид қонун ҳужжатларига ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя этилишини танлов асосида назорат қилади.
  3. Ҳудудий инспекция қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасида назорат органи ҳисобланади (йўл қурилиши объектлари ва ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтмаган объектлар бундан мустасно).
  4. Ҳудудий инспекция ўз фаолияти юзасидан Инспекцияга бўйсунади ва ҳисобот беради.
  5. Ҳудудий инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига, шу жумладан Қурилиш вазирлиги ва Инспекциянинг буйруқлари, қарорларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
  6. Ҳудудий инспекция хўжалик ҳисобидаги ташкилот ҳисобланади.
  7. Ҳудудий инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, банкларда ҳисобварақларига, шу жумладан хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади.
  8. Ҳудудий инспекциянинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси;

қисқартирилган номи — Ҳудудий қурилиш назорати инспекцияси;

б) рус тилида:

тўлиқ номи — Территориальная инспекция по контролю в сфере строительства при Министерстве строительства Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи — Территориальная инспекция по контролю строительства;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи — Territorial Inspectorate of Construction Supervision under the Ministry of Construction of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилган номи — Territorial Construction Inspection Inspectorate.

2-боб. Ҳудудий инспекциянинг вазифалари ва функциялари

  1. Қуйидагилар Ҳудудий инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

аҳоли пунктлари комплекс қурилишларини, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунлар, шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва стандартларга риоя қилинишини танлов асосида давлат назоратини амалга ошириш;

аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий қурилиш бошқармалари томонидан қатъий амал қилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;

буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини, пудратчининг ички назорат тизимини олиб борилишини назорат қилиш;

қурилиш объектларидаги қурилиш материаллари, маҳсулотлари ва конструкцияларининг шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, давлат стандартлари талабларига ҳамда лойиҳа ҳужжатларида қабул қилинган техник ечимларга, қурилиш-монтаж ишларининг барча босқичларига риоя этишларини назорат қилиш;

қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказиш;

шаҳарсозлик қонунчилигига, қурилиш соҳасидаги қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича Инспекцияга таклифлар киритиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришда иштирок этиш.

  1. Ҳудудий инспекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) аҳоли пунктлари комплекс қурилишларини, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунлар, шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва стандартларга риоя қилинишини танлов асосида давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

қурилиш объектларида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари, амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳамда қўлланилаётган қурилиш материаллари ва буюмларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда стандартларига риоя этилишини танлов асосида назорат қилади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунларга, қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда стандартларига риоя этилишини танлов асосида назорат қилади;

б) аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий қурилиш бошқармалари томонидан қатъий амал қилиши юзасидан назоратни амалга ошириш соҳасида:

тасдиқланган бош режаларга қатъий амал қилиниши юзасидан ҳудудий қурилиш бошқармалари томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича давлат назоратини амалга оширади;

қурилиш объектларида синовлар амалга оширилганлиги, топотасвирлар мавжудлигини назорат қилади;

в) буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини, пудратчининг ички назорат тизими амалга оширилишини назорат қилиш соҳасида:

қурилиш объектида буюртмачи, лойиҳа ташкилоти ва пудратчи томонидан ижро ҳужжатларини юритилишини, шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ҳамда қурилиш соҳасида қонунда кўрсатилган лицензияли фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг мавжудлигини назорат қилади;

г) қурилиш объектларидаги қурилиш материаллари, маҳсулотлари ва конструкцияларининг шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, давлат стандартлари талабларига ҳамда лойиҳа ҳужжатларида қабул қилинган техник ечимларга, қурилиш-монтаж ишларининг барча босқичларига риоя этишларини назорат қилиш соҳасида:

молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, хавф-хатар тоифасидан келиб чиққан ҳолда, қурилиш объектларида (хавф-хатар тоифаси паст бўлган ҳамда якка тартибдаги уй-жой қурилиш объектларидан ташқари) рухсат берилган ҳужжатлар мавжудлиги, шаҳарсозлик норма ва қоида талабларига риоя этилаётганлиги борасида белгиланган тартибда инспекторлик назоратини ўтказади;

қурилиш объектларида хавф-хатар тоифасидан келиб чиққан ҳолда танлов асосида назорат функцияларини амалга оширади;

д) қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг давлат дастурларига киритилган ҳамда давлат бюджети маблағларидан молиялаштирилган объектларнинг қурилиши ва наъмунавий лойиҳалар бўйича қуриладиган якка тартибдаги уй-жойларда қурилиш-монтаж ишларининг бажарилишини тўғридан-тўғри рўйхатдан ўтказади;

Ҳудудий инспекциядан тегишли тартибда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рўйхатдан ўтган, қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш хайъати таркибида мажбурий иштирок этади.

  1. Ҳудудий инспекция инспекторлари қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар 3 йилда аттестациядан ўтадилар ва уларга натижаларига кўра махсус гувоҳнома берилади.

3-боб. Ҳудудий инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

  1. Ҳудудий инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатларда, қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини амалга оширишни талаб қилиш;

юридик ва жисмоний шахсларга объектдаги ҳуқуқбузарликларни бартараф қилиш учун мос равишда, бироқ 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатни белгилаган ҳолда, аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларни тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш масалаларини ҳал қилиш юзасидан тегишли органлар ва ташкилотларга тақдимномалар юбориш;

объектларда бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлар қўлланилгани аниқланган ҳолларда, қурилиш материаллари ва буюмлар ишлаб чиқариш, сотиш ва қўллашни тўхтатиб туриш ҳақида тегишли орган ва ташкилотларга тақдимномалар юбориш;

ҳудудий давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўз ваколати доирасига кирувчи масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган маълумотларни сўраш ва олиш;

ҳудудий давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Ҳудудий инспекция ваколатига кирувчи масалалар юзасидан таклифлар киритиш;

Ҳудудий инспекцияда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган объектларда назорат функцияларини ваколатли органни хабардор қилмаган ҳолда амалга ошириш;

қурилиш объектларида фойдаланилаётган қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари ва бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш учун шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан белгиланган тартибда лойиҳа, технологик ва ижро ҳужжатлари, шунингдек, бошқа зарур маълумотларни сўраш ва олиш;

пудратчи ташкилотларга конструкцияларнинг алоҳида деталларини очиш, пойдевордаги ва қайта тўлдириладиган тупроқни текшириш ишларини топшириш, зарурат бўлганда, тегишли хулоса тайёрлаш учун илмий-тадқиқот ташкилотларидан эксперт-мутахассисларни жалб қилиш;

қурилиш объектларининг барча босқичларида пудратчининг ички, лойиҳачининг муаллифлик ва техник назоратни амалга оширувчи мутахассисларнинг махсус сертификатлари мавжудлигини текшириш, назорат давомида сертификат мавжуд бўлмаганда буюртмачи, пудратчи ва лойиҳа ташкилотларига масъул шахсларни қурилиш объектларидан четлаштириш юзасидан тақдимномалар киритиш;

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолати аниқланганда, ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомаларни расмийлаштириш;

авария ҳолатидаги бинолар, иншоотлар, уларнинг қисмлари, конструктив элементлари ва аварияга олиб келган сабабларни текшириш бўйича техник комиссияларда иштирок этиш;

мавжуд бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини шартнома асосида ўрганиш ва тегишли хулоса бериш;

қурилиш объектларида синов лаборатория ишларини шартнома асосида ўтказиш;

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маъмурий баённомалар тузиш ва ишларни кўриб чиқиш, ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдирилган ҳолларда ишни кўриб чиқиш учун судга тақдим этиш;

шаҳарсозлик қонунчилиги талабларига риоя этилиши юзасидан давлат ташкилотлари, илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда бошқа ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилиш;

қурилиш ишларида мустаҳкамлик, сейсмик қоидаларининг бузилиши натижасида аҳоли соғлиғи ва ҳаётига зарар етказилиши ёки оғир оқибатларга олиб келинишини олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чоралар кўриш юзасидан тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабар бериш;

назорат натижаларини таҳлил қилиш, халқаро тажрибаларни ўрганиш, меъёрий талабларни такомиллаштириш бўйича, қурилиш-монтаж ишларини яхшилаш ҳамда қурилиш материалларидан оқилона фойдаланиш юзасидан таклифлар киритиш;

ҳар чоракда Инспекцияга бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот бериш;

электрон рейтингларни жорий этиш учун ўрнатилган муддатларда «Шаффоф қурилиш» бўйича Инспекциянинг миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирган маълумотларни тақдим этиш;

ўзига юкланган вазифалар доирасида иш режалари, шунингдек, аниқ фаолият юзасидан тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда тасдиқлаш ва Инспекцияга тақдим этиш;

Инспекция топшириғига биноан шаҳарсозлик ва қурилиш масалалари бўйича ўқув семинарларни ташкил қилиш ва ўтказиш;

Ҳудудий инспекция ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга эҳтиёжини ўрганиш, шунингдек, бу масалалар бўйича Инспекцияга аниқ таклифлар киритиш;

Ҳудудий инспекция номенклатурасига киритилган лавозимларга малакали кадрларни тавсия қилиш;

Ҳудудий инспекция манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича даъвогар ва жавобгар бўлиш.

  1. Ҳудудий инспекция:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

шаҳарсозлик фаолияти субъектларининг қурилиш-монтаж ишлари лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ равишда бажарилишини танлаб назорат қилиш;

қурилиш объектларида ишлатилаётган қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларининг техник жиҳатдан тартибга солиш норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

қурилиш соҳасида қонунларнинг ижро этилиши, аниқланган қонунбузарлик ҳолатларининг ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш ҳамда ўз ваколати доирасида тегишли чора-тадбирлар кўриш;

ҳар ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар, маълумотлар ва статистик маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

қурилиш объектларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида ҳудудларда тегишли соҳани ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлаш учун масъулдир.

4-боб. Ҳудудий инспекция фаолиятини ташкил этиш

  1. Ҳудудий инспекция бошлиғи Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири билан келишилган ҳолда, Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
  2. Ҳудудий инспекция бошлиғи ўзи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга.

Инспекция бошлиғи:

Ҳудудий инспекция ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Ҳудудий инспекция ходимларини фаолиятини рағбатлантириш учун тегишли буйруқлар чиқаради;

инспекторлик вакант лавозимларига таклиф қилинаётган номзодларнинг қурилиш соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибасига, мутахассислиги бўйича мухандис-қурувчи, архитектор, мухандис-гидротехник, малакали, амалий тажрибага эга эканлиги, юқори даражали касбий ва маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлиши кафолатланганлигини таъминлайди.

  1. Инспекция бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
  2. Ҳудудий инспекциялар низоми, тузилмаси, штат бирликлари нормативларини ҳамда харажатлар сметасини Инспекция бошлиғи тасдиқлайди.

5-боб. Ҳудудий инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари

  1. Қуйидагилар Ҳудудий инспекция бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш;

Ҳудудий инспекциялар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Қурилиш вазирлиги ва Инспекция ҳужжатлари ва қарорлари билан Ҳудудий инспекцияга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамаси ва Қурилиш вазирлигининг топшириқлари ва ҳужжатлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар