Seal Flag Anthem

Frequently asked questions

image_pdfimage_print

     Самарқанд вилояти қурилиш назорати инспекциясининг “Ишонч телефони”  ва  “Очиқ эшиклар кунлари” тадбирларида юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари томонидан кўп ҳолатларда қайтариладиган саволларга жавоблар.

Савол: Қурилиш пудрат ташкилотлари реестрига киритиш учун энг кам талаблар тўғрисида.

Жавоб: Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 18 апрелдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан кичик корхоналарга қурилиш пудрат ташкилотлари реестрига киритиш учун энг кам талаблар. Жумладан: корхона қурилиш сохасида малакали тажрибага эга булиши, охирги 3-йилдаги қурилиш объектлари мавжудлиги, 12-тадан кам бўлмаган ишчи ходимларга эгалиги,  ўз айланма маблағлари ва  асосий фонди мавжудлиги,   2 тадан кам бўлмаган қурилиш техникасининг мавжудлиги, ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэфиценти -0.2  ва корхонанинг тўловга қодирлик коэфиценти -1.25 дан кам бўлмаслиги талаблари белгиланган.

Савол: Қурилиш сохасида тегишли   давлат стандартлари, қурилиш меъёрлари ва қоидаларини қайси манзилдан олиш мумкинлиги.

Жавоб: 1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура қурилиш қўмитаси қошидаги AQATM “AXBOROT-JORIY ETISH MARKAZI”. манзили: Тошкент шаҳри Абай кўчаси 6-уй, тел/факс: 244-83-13.

  1. “Узстандарт” агентлиги. манзил: Тошкент шахри, Олмазор тумани Форобий кўчаси 333а-уй. тел: 202-00-11.
  2. Самарқанд вилоят “Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси”. манзили: Самарқанд шаҳри А.Темур кўчаси 147а-уй.                       тел: 222-28-51.

Савол: Қурилишни олиб бориш жараёнида олиб борилиши лозим бўлган  ижро хужжатлари, далолатномалари  тўғрисида.

Жавоб: Қурилишни олиб бориш жараёнида ШНҚ  3.01.01-03 асосан қуйидаги ижро хужжатлари ва далолатномлар юритиб борилади: Ишнинг умумий журнали, бетон ишлари журнали, пайвандлаш ишлари журнали, техника хавфсизлиги журнали, қурилиш майдонига келтирилган қурилиш материалларини қабул қилиш журнали, яширин ишларни гувоҳлаш далолатномалари ва муҳим конструкцияларни оралиқ қабули далолатномалари. Бинони котлованни гувохлаш далолатномаси, бинони жойига жойлаштириш далолатномалари юритилиши лозим, Қурилиш материалларининг сифатини тасдикловчи сифат паспортлари ва мувофиклик серификатлари, монолит бетон конструкцияларининг синов протоколлари.

Савол: Қурилиш соҳасида қанақа турдаги  фаолият учун лицензия талаб қилинади.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 24 сентябрда қабул қилинган “Қурилиш соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғриси”даги Низомларини тасдиқлаш тўғрисидаги 410-сонли қарорига асосан :

  1. “Архитектура шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш  фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”,
  2. “Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”,
  3. “Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъминлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”,
  4. “Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”,
  5.  “Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”,
  6. “Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомлар тасдиқланган.

Савол: Қурилиш объектини фойдаланишга қабул қилиш жараёнида  қабул комиссиясига  тақдим этилиши лозим булган хужжатлар тўғрисида.

Жавоб: Қурилиш объектини фойдаланишга қабул қилишда қабул комиссиясига қуйидаги хужжатлар (ШНК 3.01.04-04) тақдим этилиши лозим: лойиҳа-смета хужжатларига берилган экспертиза хулосаси, бинони жойлаштириш (акт разбывка) далолатномаси, ер ишлари учун геолог хулосаси, ижро хужжатлари ва далолатномалари (ишнинг умумий журнали, бетон ишлари журнали, пайвандлаш ишлари журнали, техника хавфсизлиги журнали, қурилиш майдонига келтирилган қурилиш материалларини қабул қилиш журнали, яширин ишларни гувоҳлаш ва муҳим конструкцияларни оралиқ қабули далолатномалари), иссиқлик тизими ва иситиш қозонларини синовдан ўтказиш, ёритиш ва вентиляция тизимини синовдан ўтказиш далолатномалари, ишлатилган қурилиш материаллари, жихозлар учун сифат сертификати ва паспортлари.

Савол: Қурилиш объектига рухсатнома олиш юзасидан қаерга мурожаат қилиш лозим ва қанака хужжатлар тақдим этилади.

Жавоб: Ариза берувчилар рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — ариза берувчи мустақил равишда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича сўровномани, шунингдек, инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш бўйича шартномани (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) электрон шаклда тўлдиради.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Давлат хизматлари маркази ходимлари ва ЯИДХП ариза берувчиларни давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИси мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади.

Давлат хизматлари марказлари ариза берувчилар ЭРИсини жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбур. Давлат хизматлари кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

1) Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш учун сўровнома бланкаси

+  асл нусхаси: 1 (бир нусхаси).

3) Назорат функцияларини амалга оширишга шартнома;

+  асл нусхаси: 1 (бир нусхаси, расмийлаштирилган (имзоланган)).

Views :

(0)

[OK]