Маркази – Самарқанд шаҳри.
Ташкил топган вақти – 1938 йил 15 январь.
Умумий майдони – 16,8 минг км2.
Шаҳарлар сони – 11 та.
Шаҳар типидаги посёлкалар (шаҳарчалар) сони – 88 та.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари сони – 1075 та.
Қишлоқ фуқаролар йиғинлари сони – 125 та.
Қишлоқ аҳоли пунктлари – 1829 та.
Чегарадош вилоятлар – Жиззах, Навоий, Қашқадарё.
Чегарадош давлатлар – Тожикистон.
Аҳоли сони–3 миллион 584 минг 600 киши. Шундан шаҳар жойларда 1 миллион 519 минг 900 киши (эркаклар – 1799 минг, аёллар – 1785,6 минг), қишлоқ жойларда 2 миллион 980 минг киши.
Тошкентгача бўлган масофа – 300 км.
ШАҲАР ВА ТУМАНЛАРИ
Каттақўрғон шаҳри; Булунғур, Иштихон, Жомбой, Каттақўрғон, Нарпай, Нуробод, Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Пахтачи, Самарқанд, Тайлоқ, Ургут, Қўшработ туманлари.
УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Самарқанд вилояти Ўзбекистон Республикасининг марказида, Зарафшон водийсида жойлашган. Шимоли-шарқда Жиззах вилояти, Шарқда Тожикистон Республикаси, Жанубда Қашқадарё вилояти, Ғарбда ва шимоли-ғарбда Навоий вилояти билан чегарадош.
Вилоятнинг йирик шаҳарлари: Самарқанд, Каттақўрғон, Ургут, Оқтош, Булунғур, Жума, Жомбой, Челак, Иштихон.
Вилоятнинг иқлими кескин континентал, йилнинг 300 га яқин кунида қуёш чарақлаб туради, ёз кунларининг узунлиги 15 соатгача етади.
Вилоятнинг бошқарув, иқтисодий ва маданий маркази бўлган Самарқанд шаҳри эрамиздан аввалги VIII асрда ташкил топган.
Самарқанд шаҳри Ўзбекистонда иккинчи йирик шаҳар ҳисобланади. Шаҳар асрлар давомида Буюк Ипак йўлининг йирик савдо маркази сифатида тилга олинган.
XIV ва XV асрлар давомида бу шаҳар темурийлар салтанатининг пойтахти вазифасини ўтаган ва ўша даврларда йирик илм-фан, маданият марказига айланган.
Самарқанднинг тарихий ва маданий қийматини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ҳукумати ушбу қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳарнинг тарихий ва маданий ёдгорликларини сақлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Самарқанд вилояти табиий бойликларга бой. Вилоят ҳудудида вольфрам, мис, оҳак, мармар, гипс, керамзит, алюминий, гранит ва бошқа конлар мавжуд.
Вилоят Ўзбекистоннинг йирик саноат марказларидан бири ҳисобланади. Вилоятда “Самарқанд автомобил заводи”, “8-Март”, “JV MAN avto”, “UrgGazKarpet”, “Дака Текс”, “СамАнтепГилам”, “Siyob saxоvati”, “Агромир Самарқанд”каби қўшма корхоналари, “Сино”, “Самарқандкимё” акционерлик жамиятлари каби кўплаб мамлакат аҳамиятига молик саноат корхоналари фаолият юритмоқда.
Самарқанд таълим соҳасида ҳам республикада етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Вилоят ҳудудида 8 та олий ўқув юрти, 161 та касб-ҳунар коллежи, 14 та академик лицей ва 1220 та умумтаълим мактаби мавжуд.
Вилоятда 689 та нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхатдан ўтган.
2 та телевидение, 1 та радио фаолият кўрсатмоқда. 3 та вилоят, 2 та шаҳар, 14 та туман газетаси, 10 та тармоқ ва идоравий, 21 та хусусий газеталар, 6 та журнал чоп этилмоқда.
230 дан ортиқ веб-сайтлар ишлаб турипди.
Вилоят Телерадиокомпанияси ва радиоканали, “Самарқанд телевидениеси” масъулияти чекланган жамияти ўз кўрсатув ва эшиттиришларини олиб бормоқда.
Икки палатали парламент ва халқ депутатларининг маҳаллий кенгашлари сайловларида Самарқанд вилоятидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига 6 нафар аъзо, Қонунчилик палатасига 15 нафар депутат, халқ депутатлари вилоят Кенгашига 60 нафар депутат, халқ депутатлари туман кенгашларига 480 нафар депутат сайланган.