Белгиланган тартибда тасдиқланган бош режага қатъий риоя этган ҳолда аҳоли пунктлари комплекс қурилишларини, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунлар, шаҳарсозлик меъёрлари, аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуришда, лойиҳалаш-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларида, қурилиш материаллари ва маҳсулотларини ишлаб чиқаришда юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва стандартларга сўзсиз риоя қилишларини назорат этиш;
Қурилиш объектида арматура, ғишт, симент, қум, шебёнка ҳамда қуйма бетонларнинг мустаҳкамлигини синовдан ўтказади.
Шартнома асосида бино ва иншоатларинг техник ҳолатларини ўрганиш ҳамда тегишли хулосалар бериш;
Авария ҳолатидаги бинолар, иншоотлар, уларнинг қисмлари ва конструктив элементларини ва аварияга олиб келган сабабларни текшириш бўйича техник комиссияларда иштирок этиш;
(0)