Gerb Bayroq Madhiya

Inspeksiya tarixi

image_pdfimage_print

Корхона тарихи.

    Самарқанд вилояти Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 1995 йил 26 январдаги №19-сонли қарорига ҳамда “Давархитектқурилиш” қўмитасининг 1996 йил 28 февралдаги №11 сонли буйруғига асосан ташкил топган.

    Қарорга асосан инспекция томонидан Республикада қурилиш объектлари сифатини таъминлаш ҳамда қурилиш материаллари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш  сохасида ягона техник сиёсатни ўрнатиш, назорат ишларини олиб борувчи органларнинг масъулиятини ошириш белгиланган.

  “Давархитектқурилиш” қўмитасининг буйруғига асосан қўмита таркибида Давлат архитектура қурилиш назорати бошқармаси ҳамда қурилиш индустрияси, стандартизициялаштириш ва қурилиш сифати бўйича маркази ташкил топган.

    Самарқанд вилояти Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси таркибида 3 ходим ўз ишларини бошлаган ҳамда вилоятдаги қурилиш объектларида қурилиш сифатини таъминлаш бўйича бугунги кунгача фаолият кўрсатмоқда.

Джалилов Тоир Мухаммеджанович инспекциянинг биринчи рахбари этиб тайинланган.

Ko'rildi :

(0)

[OK]