Seal Flag Anthem

Samarkand region on the conduct of inspections by the Inspectorate QN

image_pdfimage_print
  1. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат килиш ваколатини берувчи барча қонун хужжатлари руйхати.

– Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни,

– Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги, «Метрология тўғрисида»ги,  Махсулот ва хизматларни  сертификатлаштириш тўғрисида»ги  Қонунлари,

– Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси»

– «Назорат органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ташкиллаштириш тартиби ва текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тўғрисидаги Низом»  (Адлия Вазирлиги томонидан 6.05.2006 йилда №1573 ракам билан рўйхатга олинган).

-«Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ. (Адлия Вазирлиги томонидан   03,09,2007 йилда №1712  ракам билан рўйхатга олинган).

– Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Махкамасининг  2011 йил 29 июлдаги  «Шахарсозлик фаолияти сохасида рухсат бериш тартиботлари ва давлат назорати тизимини такомоллаштириш  тўғрисида»ги  №222 сонли қарори  2 иловаси билан қабул қилинган  «Давлат архитектура қурилиш назорати худудий инспекцияси тўғрисидаги  Намунавий Низом»и,

2.Давлат архитектура курилиш назорати инспекцияси томонидан назорат қилинадиган масалалар рўйхати

– ишлаб чиқарувчилар томонидан қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларини ишлаб чиқаришда техник жихатдан тартибга солишга доир норматив хужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш,

-курилиш-монтаж ишларининг барча босқичларида, уларни амалга ошириш технологияси талабларига риоя этилишини назорат қилиш,

-объектларда қўлланилаётган қурилиш материаллари, буюмларининг жихатдан тартибга солишга доир норматив хужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш.

  1. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қтказилган текширишлар натижалари бўйича куўриладиган таъсир чоралари ( қўлланиладиган иқтисодий ва маъмурий чоралар) ва уларни қўлланилиши белгиланган қонун хужжатлари руйхати:

ДАҚН инспекцияси томонидан  текшириш натижаларига бўйича  Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси»нинг  99 моддасига асосан  таъсир чоралар қўлланилади.   Жумладан:

«99-модда. Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш талабларини, бинокорлик материаллари, конструкциялари ва буюмларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар талабларини бузиш, шунингдек давлат архитектура-қурилиш назорати органларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик —

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларини, аҳоли пунктларини ва аҳоли пунктлариаро ҳудудни режалаштириш ва қуриш бош режаларини, лойиҳаларини, тарихий иморатлар жойлашган туманларни реконструкция қилиш режаларини, даҳаларни, мавзеларни ва шаҳарларнинг саноат зоналарини, қишлоқ аҳоли пунктларини қуриш ва ободонлаштириш сифатини, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг архитектура ечимларини бузиш —

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Объектларни давлат экспертизасининг лойиҳа-смета ҳужжатлари хусусидаги, шу жумладан иш ҳужжатлари хусусидаги ижобий хулосасисиз, шунингдек давлат архитектура-қурилиш назорати органлари рўйхатидан ўтказмасдан ва уларнинг рухсатномасисиз қуриш —

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

  1. Назорат қилувчи органнинг марказий аппарати ва таркибий тузилмалари раҳбарларининг исми, шарифлари ва  тўлик почта манзиллари, телефон рақамлари:

Ўзбекистон Республикаси «Давлат архитектура ва қури