I – боскич
Курилиш ишларини бошлашдан олдин зарур булган хужжатлар туплами
1) Туман ёки шахар хокимлиги томонидан
янги курилиш, реконструкция килиш учун ер ажратиш тугрисидаги карори.
2) Техник шартлар асосида АТР (АПЗ) хужжатлари ишлаб чикиш. (курилиш хажмини хисобга олинган холда)
3) АТР (АПЗ) асосида ишчи лойиха ишлаб чикиш,
4) Лойихадаги бош режа ва фасад куринишини вилоят Бош архитектори томонидан тасдиклаш. Шахарсозлик кенгашидан утказиш.
5) Ишчи лойихани Давлат экспертизасидан утказиш ва хулоса олиш. (300 м3 хажмдан ортик хажмдаги бинолар учун)
6) Объект курилиши учун экология хулоса.
(хавфли объектлар учун)
7) Самарканд вилояти қурилиш назорати инспекциясидан курилиш монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатнома олиш. (300 м3 хажмдан ортик хажмдаги бинолар учун)
II – боскич
Курилиш жараёнида олиб бориладиган хужжатлар туплами
1) Бинони жойлаштириш (акт разбивки) далолатномаси. Далолатнома туман ёки шахар архитектураси вакили, лойиха муаллифи ва буюртмачи вакили томонидан имзоланади.
2) Бино учун ер замин асоси (тупрок) зичлиги тугрисида пойдевор бетон ишларини бошлашга рухсат берувчи Уз ГАШК (Уз ГИИТИ) Самарканд филиали томонидан берилган далолатнома.
3) Обьект курилишига келтирилиб фойдаланилаётган курилиш материалларини сифати ва мустахкамлигини тасдикловчи сифат паспорти ва сертификатлар нусхаси, яхлит (монолит) бетонларларни мустахкамлиги тугрисида лаборатория хулосаси.
4) Бетонлаш, пайвандлаш, гишт териш, арматуралаш ишларида ёпик ишлар (акты скрытых работ) кабул килиш далолатномалари юритиш.
5) Бино курилишини тасдикланган лойиха асосида бажариш. (Лойихага узгартиришлар киритилса лойиха муаллифи билан келишиш.
6) Тугатилган бино жойлашуви буйича топо съёмка килиб, Уз ГАШК (Уз ГИИТИ) Самарканд филиалига топшириш.
III – боскич
Курилиш ишларини тугатилгандан кейинги охирги боскич хужжатлар туплами.
1) Объектни фойдаланишга кабул килиш далолатномасини расмийлаштириш.
( ШНК 3.01.04-04 талабига асосан 6-илова)
2) Туман ёки шахар хокимлигининг обьектни фойдаланишга кабул килиш тугрисидаги карори.
3) Хужжатлар туплами асосида туман ёки шахар ер-мулк давлат кадастри хизматидан эгалик хукукини олишни расмийлаштириш.
Изох: Ушбу кулланма тадбиркорларга бино ва иншоотларни курилишини амалга оширишда курилиш ишларини белгиланган талаблар асосида бажариш ва курилиш сохасида конунбузилиши холатларининг олдини олиш хамда профилактик ёрдам курсатиш максадида тайёрланди.
Муаммоли масалалар буйича инспекциянинг 235-69-23 ракамли «Ишонч телефони» га мурожаат килиб, ёки хар ойнинг 1 чоршанба куни соат 9.00 да ташкил этиладиган «Очик эшиклар» кунида тегишли маслахатлар олишингиз мумкин.
(0)