Seal Flag Anthem

“Шаффоф-қурилиш” шаффоф бўлади…ми?

image_pdfimage_print

            Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун хужжатларини бузган буюртмачи-пудратчи корхоналар мансабдор шахсларига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддасида белгиланган маъмурий жавобгарлик масаласини ҳал этиш бўйича 25 та хужжатлар тўплами тегишли суд органларига юборилди.

            Давлат хизматлари кўрсатиш маркази орқали қурилиши тугалланган объектларни қабул қилиш ва фойдаланишга топшириш юзасидан юридик ва фуқаролардан тушган 1669 та аризалар кўриб чиқилди. Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун хабардор этиш орқали 656 та аризалар кўриб чиқилиб, қурилиш объектлари инспекция томо­нидан назоратга олинди.

            Жорий йилдан бошлаб объектларда қурилиш ишларининг боришини доимий мониторинг қилиб бориш юзасидан ҳар бир объектга видео камералар ўрнатилиб, марказлашган холда ягона ти­зим яратиш ишлари олиб борилмокда. Қурилиш соҳасида “Шаффоф қурилиш” тизимини яратиш ишлари бошлаб юборилган. Бугунги кунда Тош­кент шахрида тест сифатида ишга туширилган.

            2020 йил 1 январидан бошлаб бутун Республика буйича ушбу портал ишга туширилиши режалаштирилган. Ҳар бир қурилиш объекти учун ер ажратиш, ҳокимлик қарори, лойиҳа хужжатлари, қурилиш ишларининг бориши, қурилиш материаллари сифати, ишчи мутахассислар, иш берувчи, инженер техник ходимлари тўғрисидаги маълумотлар ва тугатилган объектларининг фойдаланишга топшириш босқичлари геопортал тизимига киритиш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш назорати инспекцияси томонидан ҳар бир объектда бажарилаётган ишларни назоратга олиш, аниқланган камчиликларни ўз муддатида бартараф этиш юзасидан қўпол қонун бузилишлар ҳолатлари аниқланганда тизимли чоралар белгилаш имконияти ошади.

            Қурилиш объектларида қурилиш сифатини таъ­минлаш юзасидан пудратчи ташкилотларнинг бетончи, ғишт терувчи, сувоқчи, пардозчи, пайвандчи, монтажчи, сантехника ишлари мутахассислари малакасини ошириш ишлари Самарқанд шаҳридаги саноат қурилиш коллежлари қошида йўлга қўйилди. Пудратчи ташкилотларнинг раҳбар ин­женер техник ходимлари малакасини ошириш иш­лари Самарқанд Давлат архитектура қурилиш институтида йўлга қўйилди. Пудратчилар томонидан ички назоратни амалга ошириш чоралари кучайтирилиши лозим.

            Буюртмачининг техник назорати мутахассислари қурилиш объектида асосий ролга эгалиги сабабли, уларга қурилиш сифатини таъминлаш юзасидан талаб кучайтирилди. Техник назорат мутахассисларининг малакасини ошириш чоралари ва ички интизомнинг кучайтириш ишлари йўлга қуйилмоқда. “Шаффоф қурилиш” тизимида ишлаш учун инспекция ходимларига 25 та планшет харид қилинди. Самарқанд вилоятида бугунги кунга қадар 661 та объект тизимга киритилган бўлиб 87 та мониторинг ўтказилди. Янги асбоб-ускуналар ва кўчма лаборатория ташкиллаштириш учун тадбирлар ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.

            Президентимизнинг “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назо­рат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва­зирлиги хузуридаги қурилиш соҳасида назорат инспекцияси фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан Қурилиш вазирлиги хузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси тузилди ва низомлар тасдиқланди. Ўз навбатида Қурилиш ва­зирлиги хузуридаги Қурилиш сохасида худудий назорат инспекциялари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

            Бу қарорга асосан Қурилиш вазирлиги хузуридаги қурилиш соҳасида назорат инспекция ҳамда ҳудудий инспекцияларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги оширилди. Инспекциянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, махаллий ижро этувчи хокимият органлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийлиги белгилаб қўйилди.

 

            Ҳ.ЖАББОРОВ,

Самарканд вилояти қурилиш

соҳасида ҳудудий назорат

инспекцияси бошлиғи.

Манбаа: HUQUQ PRESS ijtimoiy-huquqiy jurnali.

  • Views:

    (8)

[OK]

© 2016-2021. When using the site materials reference to is required www.samgasn.uz. Attention! If You find a mistake in the text, select it and press Ctrl+Enter to notify the administration