Seal Flag Anthem

Самарқандда «ҳалол» стандартларига тўлиқ жавоб берадиган меҳмонхона қурилмоқда

image_pdfimage_print

Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Ал Бухорий мажмуаси яқинида «ҳалол» стандартларига тўлиқ жавоб берадиган

7 та йирик 3 ва 4 юлдузли меҳмонхона комплекслари барпо этилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 216,25 миллиард сўмни ташкил этиб, уларда 150 дан ортиқ иш ўринлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Нуруллаев мазкур меҳмонхонанинг қурилиш жараёни билан танишди ва мутасаддиларга тегишли топшириқларни ўз вақтида бажариш юзасидан вазифалар берди.

Ҳудуддаги энг йирик меҳмонхона лойиҳаси Индонезиянинг Sahid Group ташкилоти билан SAG ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Бу комплекслар 91 хона, 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, 4 юлдузли меҳмонхона стандартларига тўлиқ жавоб берадиган ресторан, конфереция заллари ҳам ташкил этилади.

Манбаа:Samarkand.uz

  • Views:

    (3)

[OK]

© 2016-2020. When using the site materials reference to is required www.samgasn.uz. Attention! If You find a mistake in the text, select it and press Ctrl+Enter to notify the administration