Seal Flag Anthem

Оқдарёнинг Кумушкент маҳалласида 18-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади

image_pdfimage_print

Оқдарё туманининг Кумушкент маҳалласида барча қулайликлар, шарт-шароитларга эга 18-сонли мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур муассаса учун бунёд этилган бинони фойдаланишга топшириш ва муассаса фаолиятини бошлаганлиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги, тумандаги мактабгача таълим муассасалари вакиллари, Кумушкент маҳалла аҳли ҳамда нуронийлар иштирок этишди.

2019 йилги инвестиция дастури асосида эски бино ўрнида қайта бунёд этилган икки қаватли замонавий таълим маскани бунёдкорлик ишларига 2 миллиард 635 миллион сўм маблағ сарфланди. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий жиҳозланди.

100 ўринга мўлжалланган ташкилотга 4 та гуруҳда жажжи болажонлар қамраб олинди. Сифатли таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун малакали ходимлар танлаб олинди. Муассасада рус, инглиз тили, шахмат, шашка тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди.

Манбаа: Samarkand.uz

  • Views:

    (2)

[OK]

© 2016-2020. When using the site materials reference to is required www.samgasn.uz. Attention! If You find a mistake in the text, select it and press Ctrl+Enter to notify the administration