Seal Flag Anthem

9-СОН ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ЯНГИ БИНОГА ЭГА БЎЛДИ

image_pdfimage_print

Самарқанд шаҳридаги 9-сон оилавий поликлиникасининг эски биноси 1976 йилда болалар боғчасига мослаштириб қурилган бўлиб, кейинчалик умумтаълим мактаби сифатида хизмат кўрсатган. Сўнгра 2007 йилда поликлиникага мослаштирилиб берилган эди.

Мазкур поликлиника шаҳардаги 5 та – “Боғисарой”, “Ҳунармандлар”, “Ҳазора”, “Ватанпарвар”, “Дўстлик” маҳаллаларидаги 29 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади.

Поликлиника эски биноси 120 қатновга мослаштирилган бўлиб иссиқлик тизими мутлақо ишламас эди. Бу эса тиббиёт ходимларига ҳам, ташриф буюрувчиларга ҳам бир қатор ноқулайликлар туғдирарди.

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 4 млрд. 268 млн. сўм маблағ ажратилиб 200 қатновга, аҳоли учун барча қулайликлар эга янги, 3 қаватли замонавий бино қурилди. Муассаса “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Лаборатория учун замонавий биохимик анализатор, бинокуляр микроскоп, замонавий уч каналли ЭКГ аппарати ва замонавий компьютерлар ажратилди. Эътиборлиси, “Аёллар маслаҳатхонаси” бўлими, “Оналар мактаби”, “Соғлом она ва бола” хонаси ажратилиб жиҳозланди. 103 Тез тиббий ёрдам ходимлари учун шарт-шароитлар яратилди.

Бугун ушбу муассаса шифокорлари ва тиббиёт ходимлари янги бинода расман Халқ хизматига киришишди.

Манбаа:Samarkand.uz

  • Views:

    (4)

[OK]

© 2016-2020. When using the site materials reference to is required www.samgasn.uz. Attention! If You find a mistake in the text, select it and press Ctrl+Enter to notify the administration