Seal Flag Anthem

ҚУРИЛИШДА ШАФФОФЛИК ҚАЙ ДАРАЖАДА МУҲИМ?

image_pdfimage_print

         Бугун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида Президентимизнинг 2019 йил 20 сентябрдаги “Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида амалга оширилаётган ишлар хусусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

      Унда ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоблар олишди. Соҳада шаффофликни таъминлаш, коррупциянинг олдини олиш, тадбиркор ва инвесторлар учун яратилаётган қулайликлар ҳақида маълумотлар берилди.

Хўш соҳада қандай лойиҳалар амалга оширилмоқда? Бугунги кунда вазирлик томнидан бир қатор электрон дастурлар ишлаб чиқиляпти. Хусусан, Қурилиш соҳасида коррупция ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали қурилиш жараёнларининг барча босқичида жамоатчилик учун шаффофликни таъминлаш мақсадида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими устида мутахассилар иш олиб боришмоқда.
Қурилиш назорати тўлиқ рақамлаштириладиган бўлса, назорат инспекторларига ҳам қулайлик туғдиради. Ишнинг сифати ошиб, унга бўлган вақт сарфи ҳам анчагина камаяди. Шунингдек, жараён рақамлаштирилгандан сўнг вазирлик инспекторлар фаолиятини тўлиқ назорат қилиши таъминланади. Натижада коррупциянинг олди олиниб, жараён шаффофлашади. Бу ўз навбатида тадбиркор-пудратчилар фаолиятининг ҳам енгиллашишига хизмат қилади. Ортиқча сарсонгарчилик ва қоғозбозликка барҳам берилади.
Қурилиш экспертизасини рақамлаштириш – бу жараённинг тўлиқ электрон тизимга ўтиши, деганидир. Бунда лойиҳачи масофадан туриб, интернет орқали лойиҳасини экспертизага жўнатади. Экспертлар эса лойиҳани кўриб чиқиб, эътирозли ўринлари бўлса интернет орқали лойиҳачига қайтариб жўнатади. Тайёр ҳолда бўлса қабул қилади. Мазкур тизимнинг қулайлиги, бу лойиҳачиларнинг қоғоз кўтариб сарсон бўлишининг олдини олади. Яна бир муҳим жиҳат бор, бунда лойиҳачи ва унинг ишини кўриб чиққан инспектор бир-бирларини кўрмайди ва табиийки натижада коррупцияга йўл қўйилмайди.
“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими 2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида реал вақт режимида ишлай бошлайди.
Шунингдек, соҳага “Шаҳарсозлик кадастри” Геоахборот тизими жорий этилади. Ушбу тизимга Ўзбекистон Республикасининг бош режалари жойлаштирилади, уни жорий йилнинг 1 мартидан ишга тушириш белгиланган.
Геоахборот тизими аҳоли пунктларининг истиқболини белгиловчи шаҳарсозлик ҳужжатларини: бош режаларни, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва ҳудудларни меъморий режалаштириш лойиҳаларини ўз ичига олади. Фойдаланувчилар, Геоахборот тизими орқали
– режалаштирилаётган қурилишлар;
– бузилишга тушган ҳудудлар;
– муҳандислик тармоқлари тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўласиз.
Яна бир маълумот, вазирлик расмий сайтида “қурилиш жараёни калкулятори” жойлаштирилиши режалаштирилган. Истаган киши, у инвестор бўладими ёки маҳаллий тадбиркор ундан хоҳлаган вақтида фойдаланиши мумкин. Дейлик, бирор бир объект қурмоқчи. Бунинг учун ишни нимадан бошлаш керак, қандай босқичлардан ўтилади, ёки қайси ҳужжатлар талаб этилади, қўйингки сарфланадиган маблағ ва вақт ҳам унда аниқ кўрсатилади.

Манбаа:Minstroy.uz

  • Views:

    (5)

[OK]

© 2016-2020. When using the site materials reference to is required www.samgasn.uz. Attention! If You find a mistake in the text, select it and press Ctrl+Enter to notify the administration