Seal Flag Anthem

САМАРҚАНД ТУМАНИДА 9 ОЙДА 52 КИЛОМЕТР ЙЎЛ ТАЪМИРЛАНДИ

image_pdfimage_print

      Самарқанд туманидаги аксарият кўчалар йиллар мобайнида аҳолининг давомий муаммоси бўлиб келган. Мазкур муаммоларни бартараф этиш, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида туман йўлсозлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 52 километр масофадаги 50 га яқин марказий ва ички кўчалар таъмирланди. Бу ишларга 9 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ сарфланди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари асосида маҳаллалар қиёфаси кўркамлашмоқда. Жумладан, Паррандачилик маҳалласининг ички 2,5 километрдан ортиқ қисмига 442 миллион сўмдан ортиқроқ маблағ ажратилиб, 939 метрга асфальт ҳамда 1,5 километрдан кўпроқ йўлга тош-шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, Гулобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги йўлларни таъмирлаш ишлари учун жами 1 миллиард 827 миллион сўм маблағ сарфланди.
Натижада, 3 километрдан кўпроқ йўлга асфальт ва 8 километрдан кўпроқ йўлларга тош-шағал ётқизилди. Пулимуғоб маҳалласининг 2,5 километр қисмига 1 миллиард сўмдан ортиқроқ маблағга асфальт ётқизилди.
Умуман олганда “Обод қишлоқ” дастури бўйича 16,5 километрдан кўпроқ йўлга 3 миллиард 276 миллион сўм маблағ ажратилди.

  • Views:

    (4)

[OK]

© 2016-2019. When using the site materials reference to is required www.samgasn.uz. Attention! If You find a mistake in the text, select it and press Ctrl+Enter to notify the administration