Seal Flag Anthem

“Дарахт эк – ҳаётингни яшнат!” шиори остида экологик марафон бўлди

image_pdfimage_print

     Самарқанд шаҳрида кўча ва хиёбонларда манзарали дарахт кўчатларини экиш, уларни парвариш қилиш маданиятини шакллантириш мақсадида “Дарахт эк! – Ҳаётингни яшнат!“ шиори остида экологик марафон бўлиб ўтди.

     Марафон иштирокчилари Кўксарой майдонидан Университет хиёбони ва Хожа Аҳрори Валий кўчалари орқали Нодир Девонбеги мадрасасигача бўлган асосий кўчаларда ҳаракат қилди.

     Шаҳримизни бугунги қиёфасини яшнатиб турган манзарали дарахтларни асраб-авайлаш, янги кўчат ва гулларни экиш, экологик маданиятни юксалтириш орқали атроф-муҳитни тоза сақлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, фаол ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

  • Views:

    (5)

[OK]

© 2016-2019. When using the site materials reference to is required www.samgasn.uz. Attention! If You find a mistake in the text, select it and press Ctrl+Enter to notify the administration