Seal Flag Anthem

Иштихон туманида ҳам судлар учун қурилган янги бино фойдаланишга топширилди.

image_pdfimage_print

     Иштихон туманида судларнинг янги биноси фойдаланишга топширилди. Янги бино “Сармоя қурувчи сервис” МЧЖ томонидан қурилиб, қурилиш ишларига 6 миллиард 139 миллион сўм миқдорида маблағ сарфланди. Шунингдек, бино энг замонавий жиҳозлар, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланди.
Бинода тумандаги тўртта – жиноят ишлари бўйича, маъмурий суд, туманлараро иқтисодий суд, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларининг ҳар бири учун алоҳида девонхона, судяларнинг ҳар бирига ҳамда ходимлар учун алоҳида хоналар ажратилди.
Бинода видео конференция алоқаси ҳам мавжуд бўлиб, бу қулайлик масофадан туриб суд ишларини олиб боришда қўл келади. Суд қабулхонасига алоҳида зал ажратилиб, шунга мос тарзда жиҳозланган. Мазкур залда ёш болали оналар учун она-бола хонаси фаолияти йўлга қўйилган.

  • Views:

    (4)

[OK]

© 2016-2019. When using the site materials reference to is required www.samgasn.uz. Attention! If You find a mistake in the text, select it and press Ctrl+Enter to notify the administration