Seal Flag Anthem

ТУННЕЛЬ ҚУРИЛИШИГА 67 МИЛЛИАРД 730 МИЛЛИОН СЎМ АЖРАТИЛАДИ

image_pdfimage_print

   Рўдакий ва Бўстонсарой кўчалари кесишмасида қурилаётган туннель «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Кўприкқурилиш» трести УК томонидан амалга оширилмоқда.
Туннель типидаги йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 534 метр бўлиши белгиланган бўлиб, туннель қисмининг узунлиги 93 метрга етади. Шунингдек, Бўстонсарой кўчаси бўйлаб кенглиги 6 метр, баландлиги 3 метр бўлган пиёдалар ер ости ўтиш йўлкаси қилинади.
Қурилишда 14750 куб метр йиғма ва монолит темирбетон ишлатилади. Бунда, 7375 тонна цемент, 3130 тонна арматура, 78,5 тонна металл прокат ишлатилади. Қурилиш-монтаж ишларининг қиймати 67 миллиард 730 миллион сўмни ташкил этади.

  • Views:

    (5)

[OK]

© 2016-2019. When using the site materials reference to is required www.samgasn.uz. Attention! If You find a mistake in the text, select it and press Ctrl+Enter to notify the administration