Seal Flag Anthem

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА МЕҲМОНХОНА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

image_pdfimage_print

“Yoshlar — kelаjagimiz” Давлат дастури жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишда, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришда, шунингдек, шу асосда ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Бунга яққол мисол сифатида куни кеча Каттақўрғон шаҳрида фойдаланишга топширилган “Central hotel” меҳмонхонасини мисол келтириш мумкин.
Каттақўрғон шаҳрининг Амир Темур маҳалласида ёш тадбиркор Жалолиддин Ортиқов томонидан ташкил этилган мазкур меҳмонхона учун 2 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланди. Бу маблағнинг 1 миллиард 380 миллион сўми “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури асосида ажратилган имтиёзли кредит ҳисобланади.
18 та стандарт ва люкс хоналардан иборат 60 ўринли бинода мижозлар учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратилган. Шунингдек, меҳмонхонада ресторан, гўзаллик салони ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари ҳам ўрин олган. Меҳмонхонанинг ишга тушиши билан 15 нафар ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлишди.

  • Views:

    (5)

[OK]

© 2016-2019. When using the site materials reference to is required www.samgasn.uz. Attention! If You find a mistake in the text, select it and press Ctrl+Enter to notify the administration