Seal Flag Anthem

УРГУТДА “МАДИНА КЎЗМУНЧОҚ” НОМЛИ МУАССАСА ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

image_pdfimage_print

     Ургутда “Мадина кўзмунчоқ” номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги янги нодавлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Имтиёзли кредит асосида 900 миллион сўм маблағ ҳисобига барпо этилган муассасага 150 нафар боғча ёшидаги болажонлар таълим-тарбия олиши кўзда тутилган.

      Ушбу муассаса фойдаланишга топшириши билан 18 нафар маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланди.
Муассасада болажонларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароитлар яратилган. Машғулот хоналари зарур жиҳозлар, кўргазмали қуроллар, ўқув қўлланмалари билан таъминланган. Кичкинтойларга 6 гуруҳда рус, инглиз тиллари ҳамда менталь арифметика ўргатилади.

  • Views:

    (4)

[OK]

© 2016-2019. When using the site materials reference to is required www.samgasn.uz. Attention! If You find a mistake in the text, select it and press Ctrl+Enter to notify the administration