Seal Flag Anthem

ИМОМ БУХОРИЙ МАЖМУАСИ АТРОФИДА 10 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК МЕҲМОНХОНА ҚУРИЛАДИ

image_pdfimage_print

     Самарқанд вилоятида зиёрат туризмини ривожлантириш, сайёҳларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада юксалтириш, янги зиёрат туризми йўналишларини очишга алоҳида эътибор қаратилмокда.
Вилоят ҳудудида 1105 та археологик, 670 та меъморий, 37 та диққатга сазовор жой, 18 та монументал, 21 та мемориал, жами 1851 та моддий-маданий мерос объекти мавжуд. Осмон остидаги очиқ музей, деб эътироф этиладиган Самарқанд шаҳрининг тарихий муҳофаза қилинадиган марказий қисми 2001 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига “Самарқанд-маданиятлар чорраҳаси” номинацияси билан киритилган. Айниқса, қадимий кентнинг эски шаҳар қисмидаги Регистон ансамбли, Амир Темур мақбараси, Бибихоним масжиди ва мақбараси, Мирзо Улуғбек музей мажмуаси, Шоҳизинда, Хўжа Дониёр, Ҳазрати Хизр зиёратгоҳлари сайёҳлар эътиборини тортмоқда.
Вилоятда бугунги кунда зиёрат туризмини ривожлантириш, зиёратга келувчи сайёҳлар учун қулай шароит яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида Самарқанд шаҳрига келувчи сайёҳлар сони икки баробар кўпайган. Шунингдек, вилоятда зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Президентимиз жорий йил 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Индонезиянинг сайёҳлик ҳамда меҳмонхоналар бизнеси билан шуғулланувчи “Саҳид гроуп” компанияси Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ҳудудида замонавий меҳмонхоналар қуриш бўйича ўз тақдимотини ўтказган эди. Давлатимиз раҳбари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, уни амалга ошириш ва барча зарур чораларни кўриш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берганди. Компания билан маҳаллий инвесторлар ҳамкорлиги самарасида Имом Бухорий мажмуаси атрофида 6,4 гектар ер ажратилди ҳамда меҳмонхонани қуриш ишлари бошланди. Умумий лойиҳа қиймати 10 миллион АҚШ доллари бўлган мазкур меҳмонхона уч босқичда барпо этилади. Меҳмонхонанинг дастлабки босқичи бир йил ичида қуриб битказилади ва 100 та хона ишга туширилади.

  • Views:

    (6)

[OK]

© 2016-2019. When using the site materials reference to is required www.samgasn.uz. Attention! If You find a mistake in the text, select it and press Ctrl+Enter to notify the administration