Seal Flag Anthem

Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган қурилиш-бунёдкорлик ишлари бўйича бир қатор Ҳукумат қарорлари қабул қилинди (412-, 413-, 415-сон, 17.05.2019 й.).

image_pdfimage_print

     Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган қурилиш-бунёдкорлик ишлари бўйича бир қатор Ҳукумат қарорлари қабул қилинди (412-, 413-, 415-сон, 17.05.2019 й.).

     Шунга кўра, Каттақўрғон туманида цемент ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 340 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 600 янги иш ўрни яратилади.
Мазкур инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида “Hengyuan cement” қўшма корхонаси 2021 йил 1 январга қадар:
– юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи тўлашдан;
– ер қаъри участкасидан фойдали қазилма конларининг ҳар бир тижоратбоп топилмаси учун тўланадиган “тижоратбоп топилма бонуси” тўлашдан озод қилинади.
Шунингдек, 2021 йил 1 июлга қадар вилоятда Булунғур сув омбори қурилади. Бу бўйича лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари тасдиқланди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 46 млн АҚШ долларидан зиёдни ташкил этади. Сув омборини ишга тушириш натижасида 51 нафар киши янги иш ўрнига эга бўлади.
2019–2022 йилларда Самарқанд шаҳрида қуриладиган, таъмирланадиган ва реконструкция қилинадиган автомобиль йўллари, барпо этиладиган тоннел ва кўприкларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди.
Шунга биноан, жами 2,7 триллион сўмдан зиёд маблағ узунлиги 103 км.ни ташкил этувчи автомобиль йўлларининг қурилиш ва таъмирланиши, тоннел ва кўприклар барпо этилиши учун сарфланади.

  • Views:

    (18)

[OK]

© 2016-2019. When using the site materials reference to is required www.samgasn.uz. Attention! If You find a mistake in the text, select it and press Ctrl+Enter to notify the administration