Seal Flag Anthem

УРГУТДА ЯНА 7 ТА ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

image_pdfimage_print

Боғча ёшидаги болажонларни боғчага жалб этишда табиркорлар ҳиссаси ижобий натижаларни қайд этмоқда. Биргина жорий ҳафтада ургутлик тадбиркорлар саъй-ҳаракати билан 175 нафар болажонлар мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчисига айланди.
Ургут туманининг Наврўз маҳалласида “Эъзоза”, Чағизмон маҳалласида “Темурбек”, Дўстлик маҳалласида “Аминабону”, Алгар маҳалласида “Умарбек”, Қайроқли маҳалласида “Мадина Бегойим Бек”, Бешкапа маҳалласида “Гулноза” ва Мирзобоғлон-Чеп маҳалласида “Тўмарис” номли оилавий мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлади. Ҳар бири 25 нафардан болажонларни қамраб олган мазкур муассасаларда барча шарт-шароитлар муҳайё этилган.

  • Views:

    (6)

[OK]

© 2016-2019. When using the site materials reference to is required www.samgasn.uz. Attention! If You find a mistake in the text, select it and press Ctrl+Enter to notify the administration