Seal Flag Anthem

Каттақўрғон туман бандликка кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

image_pdfimage_print

Каттақўрғон туман бандликка кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Барча қулайликларга эга ушбу марказда аҳоли учун ҳам марказ ходимлари учун ҳам замонавий шарт-шароитлар яратилган.
260 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатувчи мазкур марказ биноси қурилишини “Собиржон бунёдкор” МЧЖ қурувчилари олиб бориб, қурилиш-тиклаш ишлари учун 1 миллиард 100 миллион сўм маблағ сарфланди.
Мажмуанинг очилишида туман фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар туман аҳолиси ўртасидаги ишсизлик даражасини камайтириш, фуқароларни доимий ва вақтинча иш билан таъминлаш, бу борадаги муаммоларни бартараф этишда ушбу марказнинг фаолияти муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътироф этиб, ушбу даргоҳ одамларга эзгу мақсадлар йўлида хизмат қилишини таъкидлашди.

  • Views:

    (15)

[OK]

© 2016-2019. When using the site materials reference to is required www.samgasn.uz. Attention! If You find a mistake in the text, select it and press Ctrl+Enter to notify the administration