Seal Flag Anthem

АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

image_pdfimage_print

     Президентимиз раҳнамолигида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилаётган алоҳида эътибор халқимиз тафаккурини юксалтириш, ёш авлодни мустақил фикрлайдиган юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялашда муҳим омил бўлмоқда. 

     Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ахборот-ресурс марказининг янги биносини фойдаланишга топшириш тадбири ўтказилди.

     Тантанали тадбирда вилоят ҳокимилиги ва жамоатчилиги, вилоят олиб фаолият олиб бораётган олий таълим муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.

     Тадбир иштирокчилари мазкур  зиё  масканида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ва китобхонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

     22 нафар мутахассислар ўз иш фаолиятини бошлаган мазкур зиё маскани бугунги кунда 143 минг дона китоб фонди, 14900 та адабиётларни ўзида қамраб олган электрон каталог ва 7500 дона электрон нусхадаги адабиётлар билан таъминланди.  Шунингдек ахборот-ресурс маркази энг сўнгги  ахборот  коммуникация воситалари билан жиҳозланиб, интернет тармоғи орқали ZiyoNet ахборот-таълим портали ва жаҳон кутубхоналари билан боғланди.

Манбаа: samarkand.uz

  • Views:

    (16)

[OK]

© 2016-2019. When using the site materials reference to is required www.samgasn.uz. Attention! If You find a mistake in the text, select it and press Ctrl+Enter to notify the administration