Seal Flag Anthem

Самарқанд шахрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2660-сонли қарори асосида қурилган 9 та 5 қаватли 405 хонадонли уй-жойлар фойдаланишга топшириш юзасидан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

image_pdfimage_print

        

            Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Туробжон Жўраев сўз олиб янги уй эгаларини ушбу янги уй соҳиби бўлгани билан қизғин табриклади ва юртимизда аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламдаги ишларга тўхталиб ўтди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари ва раҳнамоликларида бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик, ободончилик ишлари амалга оширилмоқда. Бунинг наъмунаси сифатида Самарқанд шаҳрида қуриб фойдаланишга топширилган 405 янги уй-жойлар айтиш ўринли бўлади.

Кейинги бир йил давомида вилоятнинг шаҳар ва қишлоқларида ҳам жуда катта ҳажмдаги қурилиш ишлари бажарилди. Биргина уй-жойлар қурилишини оладиган бўлса, ўтган қисқа вақтда 2000 га яқин янгиланган намунавий лойиҳадаги, арзон уй-жойлар бунёд этилди.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида олиб борилаётган ишлар таҳсинга сазовор бўлмоқда. Муҳтарам Президентимизнинг вилоятга ташрифлари давомида янги лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. Янги йўллар очилиб, мавжудларини кенгайтирилмоқда.

Уйларни қуришда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий қурилиш материалларидан фойдаланилди. Энг муҳими, бу материаллар имтиёзли нархларда етказиб берилди. Уйлар атрофии, дам олиш жойлари, болалар майдончалари, автомобиль сақлаш жойлари, чиқинди йиғиш пунктлари ташкил этилган.

Ушбу арзонлаштирилгин уй-жойларнинг қурилишида буюртмачи “Ўзшаҳар Қурилиш Инвест” МЧЖ,  бош пудратчи “Янги Замон Бино” МЧЖ хамда 7 та (“Мингтепа Ғишт Қурилиш” МЧЖ, “Иштихон Транс Сервис” МЧЖ, “DALER DEVELOPMENT” МЧЖ, “Қурувчи”ХК, “Осиё Йўл Сервис” МЧЖ, “Самарқанд Таъмир Сервис Плюс” ИТКХ, “Умиджон Элита” МЧЖ) ёрдамчи пудрат ташкилотлари жалб этилган.

  • Views:

    (58)

[OK]

© 2016-2019. When using the site materials reference to is required www.samgasn.uz. Attention! If You find a mistake in the text, select it and press Ctrl+Enter to notify the administration