Seal Flag Anthem

Oylik arxiv: June 2021

image_pdfimage_print

Қурилиш вазирлигида ички бозорда сотилаётган қурилиш материаллари, ҳусусан, газоблок маҳсулотининг сифатини назорат қилиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Қурилиш вазирлигида ички бозорда сотилаётган қурилиш материаллари, ҳусусан, газоблок маҳсулотининг сифатини назорат қилиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Унда ички бозорга сифатли қурилиш материалларини етказиб бериш ҳамда сифатли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида жойлашган “EAST MINING INVEST” МЧЖ ҚКнинг газоблок маҳсулотини ишлаб чиқариш жараёни ҳамда мувофиқлик сертификати талабларига риоя қилиш бўйича тажрибаси билан танишилди.


Қурилиш вазирлигининг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими “Архитектура, қурилиш ва кадастр соҳасида энг яхши IT лойиҳа” номинацияси бўйича тақдирланди.

Қурилиш вазирлигининг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими “Архитектура, қурилиш ва кадастр соҳасида энг яхши IT лойиҳа” номинацияси бўйича тақдирланди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Муҳаммад Ал-Хоразмий ахборот технологиялари мактабида “E-GOV AWARD” электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасида илғор ташкилотларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Қурилиш вазирлигининг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими “Архитектура, қурилиш ва кадастр соҳасида энг яхши IT лойиҳа” номинацияси бўйича тақдирланди.