Seal Flag Anthem

Kunlik arxiv: Monday January 13th, 2020

image_pdfimage_print

НАРПАЙДА ЯНГИ УЙЛАР ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

Нарпай туманида янги бунёд этилган 72 та хонадон ўз эгаларига топширилди. 2018 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4028-сонли қарорига асосан қад ростлаган 3 та тўрт қаватли иморатлар “Толиб Кармана” масъулияти чекланган жамият, “Нарпай самстрой” хусусий корхонаси, “Зарафшон” кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхоналари томонидан қурилди.