Seal Flag Anthem

Oylik arxiv: September 2019

image_pdfimage_print

Самарқанд шахри Афросиёб кўчасида ичимлик суви ва канализация тармоқлари қурилиши бошланди.

     Самарқанд шахри Афросиёб кўчасида (Ибн Сино кўчасидан Ўзбек Тракт кўчасигача бўлган қисми) ичимлик суви ва канализация тармоқлари қурилиши бошланди. Лойихага асосан 2000 метр канализация тармоғи, 2200 метр сув тармоғи қурилиш режалаштирилган. Бу билан Афросиёб кўчасидаги аҳоли уй-жойларига ва фуқароларига қулайлик яратилади.


ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ЯГОНА РЕЕСТРИ ЯНГИЛАНДИ

авлат хизматлари ягона реестрининг янги таҳрири тасдиқланди, ¬аввалги таҳрири эса кучини йўқотди.
Эълон қилинган рўйхат 716 та давлат хизматини ўз ичига олади (аввалгиси – 693 та). Унга қуйидаги янги позициялар киритилган:


Самарқанд шахри Ибн Сино кўчаси 17 А уйда Россия федерацияси жисмоний тарбия, спорт ва туризм университетининг биносини реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда.

     Самарқанд шахри Ибн Сино кўчаси 17 А уйда Россия федерацияси жисмоний тарбия, спорт ва туризм университетининг биносини реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда.

     Бугунги кунда университет биносининг А, Б, В блокларида том ёпиш ишлари ҳамда бинонинг фасад қисмини травертин плиткалар билан қоплаш олиб борилмоқда.


Президентнинг қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қарорда:
– Қурилиш вазирлиги фаолиятида “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими жорий этилиши;
– Ушбу тизим 2020 йил 1 июнга қадар Тошкент вилоятида тажриба тариқасида ишга туширилиши, 2021 йил 1 январга қадар эса республика бўйича реал вақт режимида ишлаши;
– 2020 йил 1 мартгача “Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри” географик ахборот тизими (геопортал) тест режимида ишга туширилиши;
– Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази ташкил этилиши белгиланди.


Самарқанд эшкак эшиш канали замонавий қиёфага киради

     Президент Шавкат Мирзиёев вилоятимизга ташрифи чоғида Самарқанд эшкак эшиш каналини таъмирлаш, кенгайтириш ва бунёдкорлик ишларини олиб бориш борасида муҳим тавсияларни берган эди.


САМАРҚАНД ШАҲРИ ЧЕГАРАСИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИЛАДИМИ?

Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.


САМАРҚАНД ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА ЯНГИ ТЕРМИНАЛ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

     Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи чоғида Самарқанд халқаро аэропортини замон талабларига мос даражада реконструкция қилиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, қолаверса сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилганди.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада ошириш, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш, аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


(O`zbekcha) “Ҳаётингни яшнат!” (“Озелени свою жизнь”) акцияси

Самарқандда кўча ва хиёбонларда манзарали ва мевали дарахт кўчатларини оммавий экиш, уларни парвариш қилиш маданиятини оширишга қаратилган “Ҳаётингни яшнат!” (“Озелени свою жизнь”) акциясига старт берилди.


Самарқанд шаҳридаги туннель қурилиши журналистлар нигоҳида

     Пресс-тур иштирокчилари, журналистлар Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари кесишмасида барпо этилаётган транспорт туннели қурилиши билан танишди.

      Лойиҳа қиймати 67,7 миллиард сўм бўлган мазкур туннелни қуриш ишлари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Кўприкқурилиш» трести унитар корхонаси томонидан амалга оширилмоқда, – деди шаҳар ҳокимлиги мутахассиси Феруз Нажмиддинов. – Туннелдаги йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 534 метрни ташкил этади.