УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ КАСБ БАЙРАМИНИ САМАРҚАНДДА НИШОНЛАШМОҚДА


Мамлакатимизда 18 апрель “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни” деб белгиланган. Шу муносабат билан, Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари вакиллари иштирокида республика анжумани ва байрам тадбирлари ўтказилмоқда.




Самарқанд вилояти қурилиш Бош бошқармасида шахарсозлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


Cамарқанд вилоят қурилиш бошқармасида Самарқанд шаҳрида қурилган ва қурилаётган бинолар лойиҳаларининг шаҳарсозлик кодекси ҳамда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон меросига киритилган шаҳарлар талабларига жавоб берадиган тарзда амалга оширилишини таъминлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда шаҳарсозлик кенгаши аъзолари – вилоят ва шаҳар ҳокимлигининг қурилиш, архитектура ишлари бўйича раҳбар ва мутахассислари, Тошкент ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтлари профессор-ўқитувчилари, Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос департаменти вилоят бошқармаси мутахассислари иштирок этишди.

Мутахассислар шаҳар ҳудудида қурилаётган 141 та бино, кўп қаватли иншоотлар, тураржой ва нотураржой бинолари ва бошқа хусусий мулк объектларини шаҳарсозлик меъёр ва қоидаларига мос, ташқи кўриниш ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли амалга оширилган ҳолда бунёд этиш бўйича маслаҳат беришди. Айрим лойиҳалар кенгаш аъзолари томонидан кенг муҳокама қилинди.

Муҳокама давомида архитектуравий хулоса олинмаган ёки шаҳарсозлик кодекси талабларига жавоб бермайдиган биноларнинг қўшимча қаватлари ва мансарини бузиш, экспертиза хулосаларини олиш, вилоят қурилиш соҳасида назорати инспекцисиядан рухсатнома берилгунга қадар қурилишни тўхтатишга кўрсатма берилди.




Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 20 январда тасдиқланган ПК-4198-сон карори ижросини таъминлаш максадида Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири А.Тухтаевнинг 2019 йил 27 февралдаги №121 сонли буйруғи.


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 20 январда тасдиқланган ПК-4198-сон карори ижросини таъминлаш максадида Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири А.Тухтаевнинг 2019 йил 27 февралдаги №121 сонли буйруғи.

устига босинг ↓

Image0017

Image0018




Самарқанд Давлат Архитектура ва қурилиш институтида “Бинолар қурилишида зилзилабардошликни таъминлашга қаратилган замонавий усул ва услублар ҳамда инновацион ёндашув” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди


Самарқанд Давлат Архитектура ва қурилиш институтида “Бинолар қурилишида  зилзилабардошликни таъминлашга қаратилган замонавий усул ва услублар  ҳамда инновацион ёндашув” мавзусида  илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

  1. Зилзила тўғрисида қисқа маълумот

Зилзила – бу ернинг ички қатламларида йиғилган табиий қўшимча куч таъсирида механик энергиянинг эластик сейсмик тўлқин энергиясига айланиши ва атрофга тарқалиши натижасида содир бўладиган ер силкинишидир.

Ер силкинишларининг пайдо бўлган жойи зилзила ўчоғи, унинг маркази эса гипоцентр дейилади. Гипоцентрнинг ер юзидаги проекцияси эпицентр дейилади. Гипоцентр ва эпицентр оралиғидаги масофа зилзиланинг чуқурлиги дейилади.

Зилзила чуқурликларига қараб зилзилалар уч турга бўлинади, яъни қобиқ, қобиқ ости ва чуқур фокусли турларга.

Қобиқ зилзилаларига гипоцентри ер сатҳидан 70 км чуқурликкача жойлашган ер силкинишлари киради. Ўзбекистонда бўладиган зилзилаларнинг барчаси ушбу турга кириб, уларнинг чуқурлиги асосан 10-40 км, айрим ҳолларда Помирда 70 км гача боради.

Қобиқ ости зилзилаларига гипоцентри 70 дан 300 км гача бўлган ер силкинишлари киради. Улар, асосан Афғонистоннинг Ҳиндуқуш тоғлари остида содир бўлиб, таъсир кучи Ўзбекистонга ҳам етиб келиши мумкин.

Чуқур фокусли зилзила гипоцентри 300-780 км гача бўлган ер силкинишлари ҳисобланади. Улар, асосан Тинч океани ва бошқа океанлар билан континентлар туташган жойларда рўй беради.

Зилзилалар келиб чиқиш сабабларига кўра тектоник, вулқон ва ўпирилиш турларига бўлинади.

Тектоник зилзилалар табиатда энг кўп тарқалган ер қобиғидаги жараёнлар натижасида содир бўладиган ер силкинишларидир.

Вулқон зилзилалари вулқонлар отилганда рўй берадиган, энергияси унча кучли бўлмаган ер силкинишларидир.

Ўпирилиш зилзилалари ер остидаги бўшлиқларнинг тўсатдан ўпирилиши ёки босиб қолиши вақтида содир бўлади. Бундай зилзилалар кичик ҳажмдаги тоғ массалари билан боғлиқ бўлганлиги учун фақат кучсиз ер тебранишларини келтириб чиқариши мумкин.

Кучли зилзилалар натижасида жуда кўп турар жой бинолари, ишлаб чиқариш объектлари, ноёб ер ости ва усти иншоотлари, сув тўғонлари, кўприклар ва ҳ.к. бузилиши ёки вайрон бўлиши, темир йўлларнинг букилиши, автомобиль йўллари, аэропортлар жиддий зарар кўриши, юқори кучланишли электр симларининг узилиши, тоғ ва қор кўчкилари рўй бериши, ёнғин чиқиши, телефон, телеграф, радиоалоқалар ишламай қолиши, тоғ ва тупроқ кўчкилари сув йўлларини беркитиб қўйиши каби инсон хаёт фаолиятини издан чиқарадиган турли офатлар рўй бериши мумкин.

  1. Зилзила зарарларини камайтириш йўллари.

Ҳозирги кунда инсон кучи билан зилзилани тўхтатиш мумкин эмас. Лекин, бу дегани ундан сақланиш мумкин эмас деган маънони бермайди.

Зилзила зараридан қутулишимиз, одамлар ҳаётини, қурилиш иншоотларини, барча бойликларимизни сақлаб қолишимиз мумкин ва бунда сейсмик районлаштириш хариталари катта аҳамиятга эга.

Бино ва иншоотларнинг қурилишида сейсмик районлаштириш хариталаридан кенг фойдаланилиши зарур.

  1. Зилзиладан сақланишнинг асосий усуллари.

Кучли зилзила натижасида бино ва иншоотларнинг шикастланиш даражаси зилзила кучига, эпицентргача бўлган масофага, зилзила ўчоғининг чуқурлигига, жойларнинг инженер-геологик шароитига, бино ва иншоотларнинг турига, уларнинг сейсмик бардошлик даражасига, йил фаслларига, метеорологик шароитга ва бошқаларга боғлиқ.

Жароҳат олганлар ва қурбонларнинг сони эса инсонларнинг зилзила даврида ҳаракат қилишга тайёргарлик даражасига, шунингдек, коммунал тармоқларнинг (электр, газ, сув), оғир транспорт воситалари, турли ҳил станоклар ва бошқаларнинг ўз вақтида механик ёки автоматик тарзда тезда ўчирилишига боғлиқ.

Сейсмик фаол ҳудудда яшаётган ҳар бир фуқаро зилзила хавфини эсдан чиқармаслиги керак. Шунинг учун ҳар бир шахс ваҳимага тушмасдан зилзила хавфига кўникиши ва унга жиддий тайёргарлик кўриши лозим.

3.1. Зилзила пайтида нима қилиш керак?

Зилзила рўй берганда ер бир неча сониядан бир неча минутгача силкинади. Тебраниш вақти сиз турган жойдан зилзила эпицентригача бўлган масофага боғлиқ. Зилзила ўчоғи қанча яқин бўлса, у шунча қисқа вақтда
ва юқори частотада сезилади.

Зилзила ўчоғигача бўлган масофа ортган сари у шунчалик узоқ вақт ва пастроқ частотада сезилади. МасаланТошкентда яшовчилар учун зилзила ўчоғи Тошкент вилояти, Фарғона водийси, Жиззах, Самарқанд вилоятларида рўй берган бўлса 10-30 секундгача давом этиши мумкин. Тошкентдан 500-600 км масофада жойлашган Ҳиндукуш зилзилалари 2-3 минутгача сезилади.

Зилзила пайтида сизнинг ҳаракатингиз:

  1. Ваҳимага тушманг, ўзингизни осойишта тутинг ва бошқаларга ўрнак кўрсатинг.
  2. Агар бир қаватли бино ичидан қочмоқчи бўлсангиз бу ишни чаққонлик билан, атрофдаги хавф-хатарни ҳисобга олган ҳолда бажаринг.
  3. Кўп қаватли бинолардан ташқарига югуриб чиқишга интилманг. Юқоридан тушаётган буюмлар хавфли. Яхшиси зилзила тўхтагунча бино ичидан хавфсиз жойни танланг.
  4. Кўп қаватли бинода зиналарга югуриб чиқманг, лифтга кирманг.
  5. Электр ўчиб қолиши, ёнғин хавфсизлиги сигналлари, қўриқлаш қўнғироқларининг овози, синаётган идиш товушлари, ёғоч ғижирлаши, йиқилаётган турли буюм товушларидан қўрқманг.
  6. Ташқарида турган бўлсангиз тезликда бино ва электр симларидан ҳоли бўлган, очиқ жойга чиқинг.
  7. Агар машинада бўлсангиз, бино ва электр симлари, кўприк, турли трубалардан ҳоли бўлган жойга чиқиб, машинани тўхтатинг ва зилзила босилгунча кутиб туринг.
  8. Баъзан асосий зилзиладан кейин унинг кўп сонли афтершоклари бўлиши мумкин. Одатда, афтершокларнинг кучи асосий зилзила кучидан пастроқ бўлгани учун улардан қўрқманг.

Ер силкиниши сўнаётганда яна янги кучли силкиниш бошланиши мумкин. Бу битта зилзила ўчоғидан кетма-кет келаётган ҳар хил турдаги сейсмик тўлқинлардир.

3.2. Зилзиладан сўнг қандай ҳаракат қилиш керак?

  1. Ҳар ким осойишталикни сақлаган ҳолда, энг аввало зилзиладан шикастланганларга тез ёрдам кўрсатиши, қаттиқ қўрққан, карахт ҳолатга тушиб қолган одамларни тинчлантириши, ёнғин хавфини бартараф этиши, зилзила зарарларини аниқлаши ва уни бартараф этиш ишларини бошлаши керак.
  2. Газ, сув трубаларини, электр симларини диққат билан текшириб чиқинг. Газнинг озгина бўлса ҳам чиқаётганини сезсангиз тезликда ташқаридан ўчиринг ёки бу тўғрида тегишли хизматларга ҳабар беринг.

а) Гугурт ёқиб ёки шам ёрдамида газни текширишга уринманг – портлаб кетиши мумкин. Газ чиқаётганини ҳидига қараб аниқланг.

б) Электр симларининг бутунлигига шубҳангиз бўлса, уни тезликда узинг ёки бу тўғрида тегишли хизматларга ҳабар беринг.

в) Агар трубалардан сув чиқаётганини кўрсангиз сувни ташқаридан ўчиринг ёки бу тўғрида тегишли хизматларга ҳабар беринг.

Ҳамма авария ҳолатлари ҳақида керакли газ, сув, электр тармоқлари хизматига хабар қилинг. Телефонни кўп банд қилманг.

  1. Кўчангиздаги ёки шаҳардаги турли талофотлар билан танишишга шошилманг. Кўчаларни банд қилманг.
  2. Агар шошилинч ёрдамга муҳтожлар бўлмаса, хавфли иморатлар ичига кирманг, ҳаттоки яқинига ҳам борманг. Унутманг, янги силкинишлар рўй бериши мумкин. Бино ичига кириш зарур ҳолларда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Иморатнинг айрим жойлари тўсатдан кўчиб тушиши, газ чиқаётган, очиқ электр

симлари осилиб қолган,  шиша синиқ парчалари ва бошқалар бўлиши мумкин.

  1. Канализация трубаларига зарар етмаганига ишонч ҳосил қилмагунча ҳожатхоналардан фойдаланманг.
  2. Мустаҳкам, пишиқ ва бутун оёқ кийимларидан фойдаланинг, акс ҳолда шиша синиқлари, ўткир предметлар оёғингизни шикастлантириши мумкин.
  3. Турли химикатлар, бензин ёки бошқа заҳарли моддаларни сезсангиз уларни бартараф қилинг, бу ҳақда бошқаларга ва керакли хизматларга хабар беринг.
  4. Зилзила оқибатини бартараф этиш ҳақидаги кўрсатмага риоя қилинг.
  5. Янги ер силкиниши (афтершоклар) рўй бериши мумкинлигини эсдан чиқарманг. Сақланиб қолган бинолар ёки уларнинг айрим қисмлари кейинги ер силкинишида қулаб тушиши мумкин.
  6. Тез айнийдиган озиқ-овқатлардан эҳтиёт бўлинг. Айнимайдиган озиқ-овқатларни тежаб ишлатинг. Кучли зилзила бўлган жойларда бир неча кун таъминот танқислиги бўлиши мумкин.
  7. Печкалар, мўрилар зарарланмаганини текшириб кўринг. Агар уларда ёриқлар кўринса, фойдаланманг.
  8. Оғир буюмлар қулаб тушиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, турли эшиклар, мебеллар, деразаларни эҳтиёткорлик билан очинг.
  9. Одамларни қутқараётган, зилзила оқибатларини бартараф этаётган қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар, милиция ходимлари, соғлиқни сақлаш хизматчилари ва бошқаларга қўлингиздан келганча ёрдам беринг.
  10. Ҳар хил миш-миш ва овозаларни тарқатманг.
  11. Якуний қисм.

Зилзила билан боғлиқ табиий ва техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятларда аҳолини муҳофаза қилиш масаласини, шунингдек, мазкур ҳолатда аҳолининг ҳаракат қилиш тизими ҳолатини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 июлдаги
208-сонли Қарори билан “Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ҳамда техноген) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс Дастури” тасдиқланган.

Мазкур дастурнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

аҳолининг барча қатламларини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тизими самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолини тайёрлаш қамровини кенгайтириш;

кўнгилли қутқарув тузилмаларини тузиш ва улар фаолиятини ташкил этиш;

зилзила оқибатларининг сейсмик хавфи даражасини камайтириш;

аҳолига юзага келаётган сейсмик вазиятни баҳолаш кўникмаларини сингдириш ва зилзила пайтида мутаносиб тарзда ҳаракат қилиш учун шароит яратиш;

таълим муассасаларининг ўқувчилари ва талабаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашнинг комплекс тизимини ишлаб чиқиш ва ҳокозо.

Зилзилани олдиндан аниқ айтиб бериш масаласи бугунги кунда ўз ечимини тўлиқ топмаганлиги сабабли амалга ошириладиган қурилиш ишларида зилзилабардошликни таъминлаш ҳам муҳим ўрин тутади.




ЖОМБОЙ ТУМАНИДА 27 ТА НАЪМУНАВИЙ УЙ-ЖОЙЛАР ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.


Жомбой тумани Наймантепа массивида фойдаланишга топширилган 27 та янги уй-жойлар оилаларга чинакам қувонч улашди.

Ушбу уйларнинг бошланғич тўлови учун ҳомийлик ёрдами йўналтирилган.  Маиший техника ва зарурий жиҳозлар билан таъминланган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Манбаа: Samarkand.uz




Самарқанд шахрининг “Алишер Навоий” номли марказий истирохат боғида икки буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийларнинг хайкали ўрнатилди.


Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғи ҳудудида ўзбек ва тожик адабиётининг икки буюк мутафаккири – Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийларнинг ҳайкали ўрнатилди. 

Ўтган аср олтмишинчи йилларида таниқли ҳайкалтарошлар – Ҳ.Ҳусниддинхўжаев ва В.Лунев томонидан қизил гранит тошдан ясалган ушбу ҳайкал илгари Самарқанд шаҳридаги собиқ “Афросиёб” меҳмонхонаси ёнида, кўримсиз жойда эди. Кейинчалик ҳайкал бу ердан кўчирилди.

Самарқандлик зиёлилар ва ижодкорлар, шаҳар жамоатчилигининг таклифи билан ҳайкал учун Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғи танланди ва ниҳоятда қисқа муддат ичида ушбу маскан обод этилиб, муҳташам ҳайкал ўрнатилди.

– Жаҳон адабиётининг бу икки йирик вакили ҳаётида Самарқанд алоҳида ўрин тутади, – дейди Самарқанд давлат университети профессори Дилором Салоҳий. – Уларнинг иккиси ҳам ёшлик йилларида илм-маърифат истаб ушбу муаззам шаҳарга келган ва бу икки даҳо ҳаётида муҳим аҳамият касб этган. Шу жиҳатдан Самарқанд шаҳрида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкалининг бўлиши ва энг кўркам масканда ўрнатилиши айни муддаодир. Бу, шубҳасиз, азалий ўзбек ва тожик адабиёти анъаналари давом этиб келаётганидан далолат бериб, халқларимиз ўртасидаги маданий алоқаларнинг ривожланишига хизмат қилади.

Ҳайкалнинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида тобора мустаҳкамланиб бораётган алоқалар, давлатимиз раҳбарининг яқинда Тожикистон Республикасига амалга ошириладиган давлат ташрифи ҳақида сўз юритди. Мазкур маърифат маскани икки қардош халқнинг азалий дўстлик ва ҳамкорлигини янада кучайтиришини таъкидлади.

Ҳайкал пойига вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан гуллар қўйилди. Талаба ва ўқувчи-ёшлар икки буюк аллома ижодидан намуналар ўқиди.




Самарқанд шахрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2660-сонли қарори асосида қурилган 9 та 5 қаватли 405 хонадонли уй-жойлар фойдаланишга топшириш юзасидан тантанали тадбир бўлиб ўтди.


        

            Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Туробжон Жўраев сўз олиб янги уй эгаларини ушбу янги уй соҳиби бўлгани билан қизғин табриклади ва юртимизда аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламдаги ишларга тўхталиб ўтди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари ва раҳнамоликларида бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик, ободончилик ишлари амалга оширилмоқда. Бунинг наъмунаси сифатида Самарқанд шаҳрида қуриб фойдаланишга топширилган 405 янги уй-жойлар айтиш ўринли бўлади.

Кейинги бир йил давомида вилоятнинг шаҳар ва қишлоқларида ҳам жуда катта ҳажмдаги қурилиш ишлари бажарилди. Биргина уй-жойлар қурилишини оладиган бўлса, ўтган қисқа вақтда 2000 га яқин янгиланган намунавий лойиҳадаги, арзон уй-жойлар бунёд этилди.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида олиб борилаётган ишлар таҳсинга сазовор бўлмоқда. Муҳтарам Президентимизнинг вилоятга ташрифлари давомида янги лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. Янги йўллар очилиб, мавжудларини кенгайтирилмоқда.

Уйларни қуришда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий қурилиш материалларидан фойдаланилди. Энг муҳими, бу материаллар имтиёзли нархларда етказиб берилди. Уйлар атрофии, дам олиш жойлари, болалар майдончалари, автомобиль сақлаш жойлари, чиқинди йиғиш пунктлари ташкил этилган.

Ушбу арзонлаштирилгин уй-жойларнинг қурилишида буюртмачи “Ўзшаҳар Қурилиш Инвест” МЧЖ,  бош пудратчи “Янги Замон Бино” МЧЖ хамда 7 та (“Мингтепа Ғишт Қурилиш” МЧЖ, “Иштихон Транс Сервис” МЧЖ, “DALER DEVELOPMENT” МЧЖ, “Қурувчи”ХК, “Осиё Йўл Сервис” МЧЖ, “Самарқанд Таъмир Сервис Плюс” ИТКХ, “Умиджон Элита” МЧЖ) ёрдамчи пудрат ташкилотлари жалб этилган.




Самарқанд вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг мажлислар залида Ўзбекистон Бунёдкори газетасининг бош мухаррири Дилшод Жалолов билан учрашув бўлиб ўтди.


         Самарқанд вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг мажлислар залида Ўзбекистон Бунёдкори газетасининг бош мухаррири Дилшод Жалолов билан учрашув бўлиб ўтди.    Самарқанд вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг мажлислар залида Ўзбекистон Бунёдкори газетасининг бош мухаррири Дилшод Жалолов билан Самарқанд вилояти ДАҚН инспекцияси, Самарқанд вилояти Давлат экспертиза бошқармаси, Самарқанд вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳамда Самарқанд вилоятидаги лойиха институтлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувнинг асосий мақсади Ўзбекистон Бунёдкори газетаси билан ўқувчиларни таништириш, қурилиш соҳасидаги янгиликлар, илмий ишлар ва иқтидорли ёшларнинг иқтидори ҳамда қилган ишларини газетада чоп этилиши хақида бўлди.

            Учрашув жуда қизған, савол жавобга, таклиф ва мунозараларга бой бўлди. Учрашув қатнашчилари газетанинг бош мухаррири Дилшод Жалоловга ўзларини қизиқтирган савол ва таклифларини бериди. Гапимизга исбот тариқасида Самарқанд вилояти Давлат экспертиза бошқармаси бошлиғи С.Бокиев ўзининг бир нечта фикр ва таклифларини бериб ўтди. Таклиф қуйидагича бўлди: Даставвал С.Бокиев ўзини таништирди “Мен Бокив Сулаймон Вахобович Самарқанд вилояти Давлат экспертиза бошқармаси бошлиғиман, менинг таклифим қуйидагича: Бизга маълумки барча соҳаларда бўлганидек бизнинг қурилиш соҳамизда ҳам жуда кўплаб янгиликлар бўлаяпти, жуда кўплаб иқтидорли ёшларимиз етишиб чиқаяпти ва бу ёшларимиз кўплаб янгиликлар, илмий ишлар ва жуда ажойиб бир биридан чиройли ва замонавий лойихалар ишлаб чиқмоқда. Бу ёшларимизнинг шу ёшида қилаётган бу ишларини кўриб мен жуда хурсанд бўламан ва хавас қиламан чунки мен бу ёшимда бунчалик ютуқларга эриша олмаганман. Бу ёшларимизнинг қилган лойихаларини ва ўзларининг иқтидорини нафақат Ўзбекистонга балки бутун дунёга таништириш керак. Шунинг учун Ўзбекистон Бунёдкори газетасининг хар сонида юқоридаги ёшларимиз хақида уларинг лойихалари хақида чоп этилса нур устига аъло нур бўлар эди.” Газетанинг бош мухаррири Дилшод Жалолов жуда ажойиб таклиф бўлди дея ўз фикрида давом этди. Учрашув жуда бахс ва мунозараларга бой ўтди.




Самарқанд вилояти Адлия бошқармасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли Фармонининг мазмун мохияти хақида семинар бўлиб ўтди.


Самарқанд вилояти Адлия бошқармасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли Фармонининг мазмун мохияти хақида семинар бўлиб ўтди.

Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4848-сонли Фармонининг мазмун мохияти хақида Самарқанд вилояти Адлия бошқармаси, Самарқанд вилояти Хўжалик суди, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди, Самарқанд шахар солиқ инспекцияси, Самарқанд вилоят божхона бошқармаларидан вакиллар маърузалар қилишди. Тадбирда Самарқанд вилояти Давлат архитектура қурилиш назорати инспекцияси, вилоят Хўжалик суди, ЖИБ вилоят суди, вилоят прокуратураси, вилоят божхона бошқармаси, вилоят Давлат Солиқ бошқармаси, вилоят ИИБ ЁХБ бошқармаси, савдо-саноат палатаси, вилоятдаги тадбиркорлар, Самарқанд шахар Хуқуқшунослик коллежи ўқитувчилари ва талабалари хамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар. Ушбу семинарда тадбиркорлар ва талабалар мазкур фармон юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига семинар маърузачиларидин керакли жавобларни олишди.