Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун хужжатларини бузган буюртмачи-пудратчи корхоналар мансабдор шахсларига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддасида белгиланган маъмурий жавобгарлик масаласини ҳал этиш бўйича 25 та хужжатлар тўплами тегишли суд органларига юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент ҳамда объектларнинг хавф-хатарлар тоифалари таснифини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2020 йил 5 февралдаги ПҚ-4586-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Ал Бухорий мажмуаси яқинида «ҳалол» стандартларига тўлиқ жавоб берадиган
7 та йирик 3 ва 4 юлдузли меҳмонхона комплекслари барпо этилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 216,25 миллиард сўмни ташкил этиб, уларда 150 дан ортиқ иш ўринлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Қарорга асосан Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда:
– уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисми Республика Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши;
– уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар томонидан субсидия олиш учун ариза берилиши, ариза берувчи ижтимоий мезонлар бўйича баҳоланиши;
Фармонда:
– Ўзбекистон ҳудудида 2028 йил 31 декабрга қадар шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатидан тартибга солишга доир миллий норматив ҳужжатлар билан бир вақтда тегишли 7 та хорижий норматив ҳужжат қўлланишига рухсат этилиши;
Оқдарё туманининг Кумушкент маҳалласида барча қулайликлар, шарт-шароитларга эга 18-сонли мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.
Мазкур муассаса учун бунёд этилган бинони фойдаланишга топшириш ва муассаса фаолиятини бошлаганлиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги, тумандаги мактабгача таълим муассасалари вакиллари, Кумушкент маҳалла аҳли ҳамда нуронийлар иштирок этишди.
Неча йиллар фойдаланилмаган, ташландиқ ҳолга келган бу ҳудуд гавжум, мўъжазгина гўшага айланди. Эътибордан четда қолган маданият маркази ва унинг ён-атрофига бирор киши боришга ботина олмасди. Бугун замон талабларига ҳамоҳанг тарзда таъмирланган маданият саройи, ёшлар боғи, футбол майдони кўрган кўзни қувонтиради. Санъат саройининг очилиш маросими барчанинг қалбига баҳорий илиқлик олиб кирди.