Seal Flag Anthem

Announcements

image_pdfimage_print

Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берилди

Давлатимиз раҳбари 2020 йил номида белгиланган соҳаларни устувор даражада ривожлантириш ва ислоҳ этиш бўйича устувор йўналишларни белгилаб берди:
“Боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини, жорий йилда 60 фоизга етказишимиз зарур.
Ушбу мақсадларга жорий йилда бюджетдан қарийб 2 триллион сўм маблағ ажратилади.
Бу йилдан бошлаб, тарихимизда илк бора 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими жорий қилинади.
Бунга бюджетдан 130 миллиард сўм ажратилиб, бу жараёнда хусусий мактабгача таълим муассасалари ҳам бевосита иштирок этади.


Самарқанд шаҳрида иккита боғча биноси фойдаланишга топширилди

Самарқанд шаҳрининг Зарафшон ва Чилустун маҳаллаларидаги 7-ҳамда 14-мактабгача таълим ташкилотлари учун янги бино қурилиб фойдаланишга топширилди.

Замон талаблари даражасида барпо этилган 7-МТТ биноси 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, унга 2 миллиард 595 миллион 348 минг сўм маблағ сарфланди.


Қурилиш соҳасида геопартал ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистон қурилиш соҳасида дунёнинг илғор тажрибаларига таянилади.

 Атрофга назар солсак, янги, замонавий хонадонлар, завод ва фабрикалар, темирйўл ва автомобиль йўллари, электростанциялар ва бошқа кўплаб янги иншоотларга кўзимиз тушади. Улар қурувчиларимизнинг меҳнати самарасидир. Келгусида бу борадаги ишлар сифатини янада оширишда Хитой тажрибасини кўллаш, улар билан ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда.


Нуробод туманининг Оқсой қишлоғида яна бир ММТ иш бошлади.

Нуробод туманининг Оқсой қишлоғида янги 5-мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янги очилган мактабгача таълим ташкилоти 100 нафар болага мўлжалланган бўлиб, 16 та янги иш ўрни яратилди.

3 миллиард 90 миллион сўм маблағ эвазига “Қийқим меъмори” қурилиш корхонаси томонидан бунёд этилган МТТ замонавий мебеллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар билан жиҳозланган.


14-январ куни Самарқанд вилояти хокими Э.Турдимов харбийларимизга Қорасув массивида қурилган 120 хонадонли уй-жойларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

14-январ куни Самарқанд вилояти хокими Э.Турдимов харбийларимизга Қорасув массивида қурилган 120 хонадонли уй-жойларни топшириш маросими бўлиб ўтди. (фото лавҳа)


НАРПАЙДА ЯНГИ УЙЛАР ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

Нарпай туманида янги бунёд этилган 72 та хонадон ўз эгаларига топширилди. 2018 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4028-сонли қарорига асосан қад ростлаган 3 та тўрт қаватли иморатлар “Толиб Кармана” масъулияти чекланган жамият, “Нарпай самстрой” хусусий корхонаси, “Зарафшон” кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхоналари томонидан қурилди.


Самарқанд вилояти хокими Эркинжон Турдимов харбийлар билан учрашди.

Куни кеча Марказий ҳарбий округнинг Самарқанд вилоятида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларидаги ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.

Марказий ҳарбий округ маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланган тадбирда дастлаб миллий армиямизда кичик мутахассисларнинг ўрни ва вазифаси, марказда яратилган шарт-шароитлар ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.


Самарқанд шахрида янги поликлиника иш бошлади.

Самарқанд шаҳридаги 8-оилавий поликлиника Кўл филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги масъуллари, тиббиёт ходимлари ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этди.


Нурободда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими янги бинога эга бўлди

Нуробод туманида ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, ер ресурслари ва давлат кадастри ҳамда ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхоналари вакиллари, шунингдек, туман жамоатчилиги иштирок этди.


Самарқанд шахрида бўш турган давлат объектлари ярмаркаси ўтказилмоқда.

Ярмаркада вилоятимиздаги 48 та давлат хусусий шерикчилиги асосида 15 та 1 сўм бошланғич қийматда аукционга қўйилган, 10 та шароб базасининг давлатдаги улуши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 260 та ер участкаси 50 га яқин ижара асосида олинадиган бинолар кўргазмага қўйилган.